O'zMU » Yangiliklar » Истиқболли лойиҳа

Франция Республикасининг Версаль академияси қошидаги Серж Понтуаз педагогика олий мактаби (ESPE)халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Паскаль Буассонне ва ходимлари Изабель Лоруа, Мод КерфорнеларМирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрдилар.

ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов хорижлик меҳмонларга Миллий университетимиз тарихи ва унинг мамалакатимиз илм-фани тараққиётига қўшиб келаётган ҳиссаси, бугунги кундаги халқаро ҳамкорлик алоқалари ҳақида сўзлаб берди.

Ўз навбатида Паскаль Буассонне хоним ERASMUS+ халқаро алмашинув лойиҳаси доирасида амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлари ҳақида маълумот берди. Жумладан, таълим соҳасида ишлашни режалаштирган француз тили бўйича бўлажак мутахассислар, яъни, талабалар (асосий ва иккинчи чет тили сифатида) мобиллик дастурини давом эттиришлари мумкинлигини маълум қилди. Бу борада ўқитувчилар ҳам мобиллик дастурини давом эттиришда иштирок этишлари мумкин.

Ўзаро суҳбат давомида Франциянинг Серж Понтуаз педагогика олий мактаби (ESPE) ва ЎзМУ ўртасида ўзаро манфаатли алоқаларни янада ривожлантириш юзасидан фикрлашиб олинди.

 

Гулбаҳор ОЛИМОВА,

 

ЎзМУ халқаро алоқалар бўлими услубчиси