O'zMU » Yangiliklar » Ҳаракатлар стратегияси – тараққиёт мезони

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастури мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган назарий семинар ўтказилди.

ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси Акмал Саидов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси “Давлат бошқаруви” кафедраси мудири Шерзод Зулфиқоров ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 7 февралдаги фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ҳамда диний бағрикенглик муҳитини таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Семинарда «Ҳаракатлар стратегиясини биринчи “Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш” йўналишида кўзда тутилган вазифалар», «Ҳаракатлар стратегиясини иккинчи “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш” йўналишида кўзда тутилган вазифалар», «Ҳаракатлар стратегиясини учинчи “Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш» йўналишида кўзда тутилган вазифалар», «Ҳаракатлар стратегиясини тўртинчи “Ижтимоий соҳани ривожлантириш” йўналишида кўзда тутилган вазифалар», «Ҳаракатлар стратегиясини бешинчи “Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш” йўналишида кўзда тутилган вазифалар» каби мавзуларда маърузалар тингланди. Анжуман иштирокчилари бу борада ўзларини қизиқтирган саволларига мухтасар жавоблар олдилар.

 

Улуғбек Усмонов,

ЎзМУ газетаси мухбири