O'zMU » Yangiliklar » “ЁШ ТУПРОҚШУНОС ТАЛАБАЛАР КЛУБИ”

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

 

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

 

“ЁШ ТУПРОҚШУНОС ТАЛАБАЛАР КЛУБИ”

 

22 апрель- Халқаро Ер кунига бағишлаб «Ўзбекистон тупроқшунослик фанининг долзарб муаммолари ва истиқболлари: озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва замонавий агробиотехнологияларни қўллаш » мавзусидаги ёш олимлар илмий-амалий семинари доирасида ўтказиладиган талабаларнинг илмий- амалий ишлари

 

ТАНЛОВИ

 

Танловнинг мақсади: ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси амалга оширишда фаол меҳнат қилиб келаётган ёш олимларнинг ишларини кенг тарғиб этиш ва рағбатлантириш.

 

Танлов номинациялари:

“Энг яхши матн муаллифи”, “Энг яхши тақдимот”, “Энг яхши лойиҳа муаллифи”,  “Энг яхши видеоролик”, “Энг яхши фотоальбом”.

  • Танлов Ўзбекистон  Республикаси олий таълим муссасалари бакалавриат ва магистратура талабалари ўртасида ўтказилади.
  • Танловга тақдим этилаётган ижодий ишлар бакалавриат талабалар ва магистантрлар томонидан мустақил ёки улар таълим олаётган олий таълим муссасалари профессор-ўқитувчиларнинг раҳбарлигида тайёрланиши мумкин.
  • Танловга мақола, тақдимот, видеоролик, ва фотоальбом ва бошқа ижодий ишлар қабул қилинади.
  • Танловга тақдим этиладиган ижодий ишлар индививидуал ёки жамоа бўлиб (ҳаммуаллифлар 2 кишидан ошмаслик керак) яратилган бўлиши мумкин
  • Танловда ўзбек, рус, қорақалпоқ, инглиз тилларида иш юритилади.
  • Танлов якунлангандан сўнг ижодий ишлар муаллифларига қайтарилмайди.
  • Танлов ғолиблари совғалар ва дипломлар билан тақдирланадилар.

Танловга тақдим этиладиган материаллар 2017 йилнинг 5 апрелига қадар

танловнинг ташкилий қўмитасига топширилади.

Мурожаат учун телефонлар: (+99890) 318-48-02.