O'zMU » Yangiliklar » Стипендият талабаларга Гувоҳномалар топширилди

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабаларидан бир гуруҳи 2016-2017 ўқув йили учун қатор давлат стипендияларини қўлга киритган эдилар. 
Бугун университет Кенгашида уларга тегишли Гувоҳномалар топширилди. 
Жумладан, Хорижий филология факультети 4-курс талабаси Нурхон Исмоиловага – Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси Гувоҳномаси; 
Ижтимоий фанлар факультетидан 4-курс талабаси Озоджон Қувондиқовга – Навоий давлат стипендияси Гувоҳномаси; 
Иқтисодиёт факультети 3-курс талабаси Дилноза Нишоновага – Навоий давлат стипендияси Гувоҳномаси;
Математика факультети 3-курс талабаси Ҳакимбой Эгамбергановга – Улуғбек давлат стипендияси Гувоҳномаси. 
Иқтидорли талабаларимизни яна бир бор муборакбод этиб, келгуси ўқиш ва ишларида омадлар тилаб қоламиз. 
Ҳилола Ғуломова, 
ЎзМУ илмий тадқиқот бўлими мутахассиси