O'zMU » Yangiliklar » «Амир Темур даври тарихи билимдони» танловига старт берилди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабалари ўртасида “Амир Темур даври тарихи билимдони” танловининг ўтказилиш саналари белгиланди.

Танловнинг асосий мақсади – талабалар ўртасида Амир Темур даври тарихини кенг тарғиб қилиш, ёшларда Ватан тарихига бўлган қизиқишни қўллаб-қувватлаш, уларда миллий ўзликни англаш, юксак маънавият, тарихий-маданий меросга ҳурмат муносабатини мустаҳкамлаш, истеъдодли ёшларни ҳар томонлама ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборат.

Кўрик-танлов икки босқичда ўтказилади:

Биринчи босқич – 2017 йил 25-30 март кунлари факультетларда:

Иккинчи босқич – 2017 йил 1-7 апрел кунлари университет миқёсида ўтказилади.

Талабалар томонидан ишланган тестлар ҳамда тайёрланган илмий маърузалар ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов шартлари ҳамда мезонлари асосида аниқланади ва баҳоланади.

Факультетларда ўтказилган танловнинг йўналишлар бўйича ғолиблари тўғрисидаги ҳужжатлар Ташкилий қўмита котибияти (Тарих факультети “Ўзбекистон тарихи” кафедраси)га ғолиб талабаларнинг маълумотларини 2017 йилнинг 30 мартга қадар тақдим қилинади.

Танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш 9 апрел – Амир Темур таваллуд топган кун муносабати билан ўтказилдаиган маънавий-маърифий тадбирида тақдирланади.