O'zMU » Yangiliklar » Ўқувчилари ўртасида 2017 йил апрель-май ойлари давомида университет олимпиадалари ўтказилиши маълум қилинди.

ЎЗБЕКИСТОН    МИЛЛИЙ   УНИВЕРСИТЕТИ ОЛИМПИАДАСИ

Мирзо Улуғбек  номидаги  Ўзбекистон    Миллий   университети ва Ўзбекистон Республикаси истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси ҳамкорликда 2017 йил апрель-май ойлари давомида математика, физика, био­логия ва кимё фанларидан умумтаълим мактабларининг битирувчи синфлари ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида университет олимпиадалари ўтказилишини маълум  қилади.

Университет олимпиадалари қуйидаги ҳудудлар кесимида олий таълим муассасаларида ташкил этилади:

-Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятлари бўйича Самарқанд давлат университетида 2017 йил 8 апрель куни;

-Қашқадарё, Сурхондаё вилоятлари бўйича Қарши давлат университетида 2017 йил 15 апрель куни;

-Наманган, Андижон, Фарғона вилоятлари бўйича Қўқон давлат педогогока институтида 2017 йил 22 парель куни;

-Тошкент шаҳри ва Тошкент, Сирдаё, Жиззах вилоятлари бўйича Ўзбекистон Миллий университетида 2017 йил 29 апрель куни;

-Хоразм вилояти бўйича Урганч давлат университетида 2017 йил 6 май куни;

-Қороқалпоғистон Республикаси бўйича Қороқалпоғист давлат университети 2017 йил 8 май куни.

Университет олимпиадаларида умумтаълим мактаблари ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларидан иштирок этиб, ҳудудлар бўйича 1-,2-,3-ўринларга сазовор бўлган ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси томонидан моддий ва маънавий рағбатлантириладилар.

Шунингдаек, ғолиблар Мирзо Улуғбек  номидаги  Ўзбекистон    Миллий   университети томонидан ташкил этиладиган ёзги мактаб ўқув-семинарига таклиф этилади.

Шошилинг! Ўз иқтидорингиз ва билимингизни синаб кўринг!

Мурожат учун манзил:

Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси, Ўзбекистон Миллий  университети, иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими.

Тел:(0-371) 246-59-12 Рўйхатдан ўтиш учун электрон манзил: jaloliddin_manaviyat@mail.ru 

 

ЁШ МАТЕМАТИКЛАР МАКТАБИГА МАРҲАМАТ!

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Ёш математиклар мактаби”да умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида математика фанидан мунтазам  масофавий олимпиадалар ўтказилмоқда. Масофавий олимпиадаларда иштирок этиш учун ms.nuu.uz сайти орқали рўйҳатдан ўтишингизни сўраймиз.

Шунингдек, ҳар жума куни соат 15-00 да ЎзМУ математика факультети биносида ўқувчи ва талабаларни республика ва халқаро олимпиадаларга тайёрлаш мақсадида “Ёш математиклар мактаби” ўқув-семинари ташкил этилди.

 

Батафсил маълумотлар:

 ms.nuu.uz сайтига ёки Telegram ижтимоий тармоғидаги @ms_nuu расмий манзилимизга мурожаат қилишингиз мумкин.

E-mail: yoshmatematiklar@mail.ru

Телефон: (0-371)246-02-30, (+99897)705-97-76