O'zMU » Yangiliklar » Суриштирув, меҳнат, масъулият

Журналистнинг вазифаси фақат ахборот, кундалик янгиликларни тарқатишдан иборат эмас. Журналист бошқалар кўра олмаган муаммони илғаши, унга жамоатчилик эътиборини қарата олиши лозим. Бунинг учун удан катта маҳорат талаб этилади. 6-апрелда ЎзМУ журналистика факултетида Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамда ЮНЕСКО ҳамкорлигида, факултетнинг профессор ўқитувчилари, талабалари иштирокида латвиялик тажрибали журналист Санита Емберг билан бўлиб ўтган суҳбат ҳам айнан мана шу масалаларга бағишланди.

 

Жаҳон журналистикасида шундай ҳамкасбларимиз борки, журналистик суриштируви жанрини касбининг гултожи деб билади ва умрини шунга бағишлайди. “Ребалтика” журналистлар суриштируви марказида фаолият юритувчи латвиялик Санита Емберг ҳам ана шундай фидоийлардан бири.

18 ёшида ушбу соҳага қадам қўйган Санита йигирма икки йил давомида қанчадан-қанча журналистик суриштирувлар олиб бориб, тажрибали мутахассис сифатида шакилланган. У талабаларга ўз фаолияти ҳақида гапирар экан, журналистик суриштирув жанри, ўзи ишлаётган марказдаги тизим хусусида тасаввур уйғотишга ҳаракат қилди.

 Биз кўпинча журналистик суриштирувга киришганимизда талабаларни ҳам бунга жалб қиламиз. Улар бизга маълумот тўплашда ёрдам беради ва бевосита малакага эга булади, деди мехмон ва талабаларни шу маьнода  фаолликка чорлади.

Суҳбат анча фойдали ва қизиқарли бўлди. Талабаларда ўз фаолиятлари давомида мана шундай халқ манфаатларига хизмат қиладиган ишлар қилиш истаги пайдо бўлган бўлса ажаб эмас.