O'zMU » Yangiliklar » ЎзМУ ва МДУ ректорлари ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар

ЎзМУ ва МДУ ректорлари ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар 

 

Россия Федерациясига ташриф буюрган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори Авазжон Раҳимович Мараҳимовни М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ректори Виктор Антонович Садовничий қабул қилди.

ЎзМУ ва МДУ ректорлари икки мамлакат етакчи университетлари ўртасида илмий ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар. Бу борада меморандум имзоланди.


– Бу ҳужжат келгусида икки томонлама илмий ҳамда таълим соҳаларидаги алоқаларини навбатдаги босқичга олиб чиқишга, қатор истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади,– деди ЎзМУ ректори.– Профессор-ўқитувчиларимизнинг турли халқаро илмий анжуманларда иштирок этишлари, талабалар алмашинуви борасидаги режалар халқларимиз ўртасида азалий дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга замин яратаверади.

 

 

ЎзМУ Ахборот хизмати