O'zMU » Yangiliklar » Эссе танлови

Унда университетнинг барча факультетлари 4-босқич талабалари иштирок этдилар.

– Танловдан кўзланган мақсадлардан бири – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов асарлари ва маърузаларини чуқур ўрганиш асосида Ватанимизнинг мустақиллик йилларида босиб ўтган тарихий йўлига назар ташлаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда ўз иштирокини аниқлаб олиш, мустақилликни асраб-авайлаш, умумдемократик қадриятларни ҳурмат қилишга ўргатишдан иборат, – дейди кафедра мудири Акбар Ўтамуродов. – Бу йилги танловда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз”, “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” асарлари мазмун-моҳиятини ҳам талабаларимиз катта қизиқиш билан ўргандилар.


Танлов ғолиблари шу йил 22 май куни Ижтимоий фанлар факультетида эълон қилиниб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланадилар. 

 

 

ЎзМУ Ахборот хизмати