O'zMU » Yangiliklar » ЎзМУ талабаси фан олимпиадаси ғолиби!

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 23 мартдаги “2017 йил Олий таълим муассасалари талабалар республика фан олимпиадасини ташкил қилиш ва ўтказиш тўғрисида”ги буйруғида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ташкил этилган мазкур олимпидада мамлакатимизнинг 37 та олий таълим муассасаларидан энг иқтидорли талабалар иштирок этдилар.

Олимпиадада ёзма иш, масала ечиш, тест синовлари, оғзаки савол-жавоблар орқали талабаларнинг билимлари баҳоланди. Олимпиада натижаларига кўра, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабаси Мирусмон Холтоев ғолиб деб топилди. Шунингдек, Тошкент молия институти талабаси Элдорбек Каримов ва Ички ишлар вазирилиги академияси талабаси Мирзоҳид Севиндиқовлар 2- ва 3-ўринларга муносиб кўрилди.

Совринли ўринларни қўлга киритган ёш иқтидор соҳибларига Миллий университет томонидан диплом ва китоблар жамланмаси тақдим этилди. Фан олимпиадасида фаол иштирок этган бир гуруҳ талабаларга Фахрий ёрлиқлар берилди.

 

Жалолиддин ЮСУБОВ,

ЎзМУ иқтидорли талабалар

 

билан ишлаш сектори раҳбари