O'zMU » Yangiliklar » Халкаро лойиҳалар таълим сифатини оширишга хизмат қилади

Конференцияда Машкура Фахрутдинованинг Эрасмус Мундус CASIA халкаро лойиҳаларининг таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқот ишларини амалга оширишдаги ролига бағишланган маърузаси анжуман иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Унга махсус сертификат топширилди.

Ҳайитбой Ортиқов лойиҳа бўйича ЎзМУда қилинган ишлар ва мазкур лойиҳада қатнашган тадқиқотчиларнинг эришган ютуқлари ҳақида инглиз тилида қилган маърузаси ҳам анжуман иштирокчилари томонидан юқори баҳоланиб, муаллифга сертификат берилди.

Мазкур конференцияда Эрасмус Мундус халкаро лойиҳаларининг Марказий Осиё таълим сифатига, илмий тадқиқот ишларининг бажарилишига таъсири бўйича эришилган ютуқлар хусусида маърузалар тингланди.

ЎзМУ Ахборот хизмати