O'zMU » Yangiliklar » ЎзМУ талабаси ғолиблик шоҳсупасида!

Олимпиадада асосан тест, ёзма ва ижодий ишлар, оғзаки савол-жавоблар орқали чинакам иқтидор соҳиблари аниқланди. Шу аснода Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабаси Ойжамол Муталова ғолиблик шоҳсупасини ишғол этди. Қорақалпоқ Давлат университети талабаси Тозабек Абдуллаев ва Самарқанд Давлат университети талабаси Фазилат Мансурова 2-, 3-ўринларни  эгаллади.  

Ғолиблар ЎзМУ томонидан диплом ва китоблар жамланмаси билан тақдирландилар. Шунингдек, мазкур олимпиадада фаол иштирок этган талабаларга Фахрий ёрлиқлар берилди.

 

Жалолиддин ЮСУБОВ

ЎзМУ иқтидорли талабалар

 

билан ишлаш сектори раҳбари