O'zMU » Yangiliklar » Ота-оналар билан мулоқот

Ёш авлод тарбиясида таълим муассасаси билан ота-оналар ҳамкорлиги ғоят муҳим ўрин тутади.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Биология факультетида “Ота-оналари билан мулоқот ўтказилди.

Факультет декани Фарида Пирохунова, академик Жўра Сатторов, ЎзМУ Мураббийлар кенгаши раиси Аброр Хидиров ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг қатор нутқларида ёш авлод тарбиясига жиддий эътибор қаратилаётганлигини алоҳида таъкидладилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори яъни 20 апрел куни “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни юзасидан гапириб ўтдилар. Шундан сўнг Биология факультети тўғрисида видё ролик намойиш этилди ва баъдий қисимга номад берилди. Бунда 1-2-курс талабалари ўз чиқишлари билан ўтирганларга манзур бўлди. Сўз навбатини ота-оналарга берилди. Бунда сўзга чиққан Нодира Ашрабхўжаева факультет берилаётган таълимдан ва хозирга бўлаётган Олий таълим тўғрисидаги қарорлардан жуда хурсандлигини ва фарзандларимизга катта имкониятлар очиб беришини хамда академик Жўра Сатторов дарс бераётганидан жуда маъмнунлигини билдирди. Шундан сўнг ота-оналар қизиқтирган саволларига факультет декани Фарида Пирохунова жавоб берди.

 

Тоҳир Ҳусанов,

Биология факультети маънавий-маърифий ишлари бўйича декан муовини