O'zMU » Yangiliklar » Маънавият гулшанига эътибор

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Саидов ва бошқалар ёш авлоднинг адабиётга, китобхонликка қизиқишини ошириш уларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, мамлакатимиздаги улкан ислоҳотларни рўёбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. 

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги фармойиши бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлаётир. 

– Мазкур фармойиш ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳиятини ўрганиш доирасида кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилинмоқда, – дейди университет проректори Давлатбой Жумабоев. – Университетимиз ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳар ойнинг учинчи ҳафтасида ёшларни китобхонликка чорловчи учрашув ва тадбирлар ташкил қилмоқда. Ахборот-ресурс маркази китоблар билан бойитилмоқда. Ёзувчилар уюшмаси ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ кўмагида фондимиз яна уч мингга яқин китоб билан тўлдирилди. 

Тадбирда мавзуга оид маърузалар тингланди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди. 

 

 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА