O'zMU » Yangiliklar » “Баркамол авлод-2017” спорт ўйинлари қизғин давом этмоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Баркамол авлод-2017” спорт ўйинлари қатнашчиларига йўллаган табригида ҳам ана шу жиҳатга алоҳида эътибор қаратилганини айтиш ўринли.

“Ўтган даврда “кичик олимпиада” деган ном билан халқимиз ўртасида катта шуҳрат қозонган бу беллашувлар юзлаб, минглаб навқирон ўғил-қизларимиз учун чинакам чиниқиш ва маҳорат мактаби, парвоз майдончаси бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлашни истардим”.

Дарҳақиқат, ҳеч бир нарса мамлакатни спорт каби тезда дунёга танита олмайди. Мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор ва ғамхўрлик сабаб юртимизни жаҳон афкор оммасига танитишмоқда.

Илк бора “Баркамол авлод” ўйинларига мезбонлик қилган гўзал ва бетакрор Жиззах шаҳри мана бу гал ҳам мана шундай катта спорт беллашувини ўзида қабул қилмоқда.

Вилоят марказидаги “Сўғдиёна” спорт комплекси ўйингоҳида “Баркамол авлод-2017” спорт ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мусобақа қатнашчиларига йўлланган табрикномасини Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди.

Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Узоқов ҳам спортчиларга олдиндаги беллашувларга зафар ва омадлар тилади.

Юқори кайфиятда, миллий ва замонавий уйғунликда тайёрланган байрам томошасида эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари, таниқли фан, маданият, санъат арбоблари иштирок этдилар.

  Очилиш маросими якунида ёш спортчилар томонидан рамзий анаъна бўлган мусобақа машъаласи тантаналари равишда ёқилди. Бир неча кун давомида Жиззах осмонини ёритиб турувчи машъала ёшларимиз шижоатига шижоат, ғайратига ғайрат қўшади деган умиддамиз.

 

Ўзбекистон Миллий университети онлайн жамоаси

 

хабарлари асосида ЎзМУ Ахборот хизмати