O'zMU » Yangiliklar » Ёшлар форуми доирасида хайрия концерти бўлиб ўтди

Яна бир эзгу лойиҳа сиз-у бизга ўхшаган оддий инсонлар томонидан амалга оширилди. ЎзМУ талабалари ва кўнгиллилар оилавий Next мажмуасида Тошкентдаги SOS Болалар маҳаллалари, 1- ва 2-“Мурувват” уйларида яшовчи имконияти чекланган болажонлар учун “Эзгулик қил” хайрия концертини ўтказдилар.

Ижтимоий ишлар кафедраси талабалари ташаббуси билан мажмуамиз ва болажонлар ўртасида ўтган учрашув ўтган йилнинг баҳорида бўлганди. Концертда Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматов, Райҳон ва бошқа санъаткорлар, болалар ижодий жамоалари иштирок этгандилар. Бу йил эса лойиҳани Достон Убайдуллаев, Масрур Усмонов, Сардор Турсунов, шоу-гуруҳлари, “Болалар замини” студияси болакайлари, ёш спортчи ва фокусчилар қўллаб-қувватладилар.