O'zMU » Yangiliklar » ЎзМУда зиёга интилган «зиёли снайперлар» қўлга тушди.

Ҳусусан 2017-2018 ўқув йили учун абитуриентлар қабули жараёнида ҳужжат топширувчини ҳужжатини қабул қилишда ва тест синовларини ўтказишда биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш (идентификация) ва бошқариш тизими, шунингдек, юзидан танувчи ва бармоқ излари сканер орқали шаҳсни аниқлашга қаратилган технология қўлланилмоқда.

 Шунга қарамасдан, 2017 йилнинг 11 июль куни ЎзМУнинг Журналистика  ва Физика  факультетларига 1993 йилда Бухоро вилоятида туғилган фуқаро Ҳасанов Бобур ва 1998 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган фуқаро Ёқубов Шахзодбеклар  бошқа бир абитуриентнинг ўрнига ҳужжатларини топширишга уринишганларида мазкур дастур ёрдамида соҳта абитуриент эканликлари аниқланди ва хуқуқ тартибот органларига маълумотлари тақдим этилди.

Масаланинг энг қизиқ томони ҳар икки фуқаро ҳам ўзини “Биз “зиёли снайперлар”миз, хеч қандай айб иш қилганимиз йўқ...”-деб даъво қилишган. Шу муносабат билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Қабул комиссияси барча абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини юқоридаги каби “зиёли снайперлар” нинг тузоғига илиниб қолмасликка чақиради. Шунингдек, юқоридаги янги “ақлли технология” 2017 йилнинг 1 август куни ЎзМУнинг барча факультетларида тўлиқ ишлашини ҳам маълум қилади.

ЎзМУ Қабул комиссияси

Ахборот хизмати