O'zMU » Yangiliklar » “Ақлли технология” Фотимани Зуҳрадан ажрата олади (ёхуд ЎзМУ қабул жараёнида замонавий технологиялар амалда)

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида қабул жараёнида замонавий биометрик технологиялар асосида - абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизими, шунингдек, қиёфадан танувчи ва бармоқ излари сканери орқали шахсни аниқлашга қаратилган “ақлли технология” қўлланилаётгани ҳақида аввал хабар бергандик.

 2017 йил 12 июль куни ҳам ўзаро ташқи ўхшашликдан устамонлик билан фойдаланмоқчи бўлган Салимова Фотима (фамилия ўзгартирилган) ўз синглиси Салимова Зуҳранинг ўрнига ҳужжатларни ЎзМУнинг Биология йўналишига топшираётган бир вақтда ушбу “ақлли технология” унинг фирибгарона қилмишини фош этди. 

Ушбу “ақлли технология” Ўзбекистон Миллий       университетининг тажрибали олим ва ёш мутахассисларининг ихтироси ҳисобланиб, 2017-2018 ўқув йили қабул мавсумида ушбу ўқув даргоҳида Республикадаги ягона тизим сифатида эксперимент тарзида қўлланилмоқда.     

Эслатиб ўтамиз, ЎзМУда бўлиб ўтажак тест синовларида ҳам айни шу технология қўлланилади. Имтиҳон ўтказилувчи ҳар бир аудиторияга кузатув камералари ўрнатилади ва тест жараёнларининг тўғридан тўғри намойиши онлайн режимда кенг жамоатчиликка узатилади.

Бу жараёндан кўзланган асосий мақсад -  билимли, иқтидорли абитуриентларга ўз билим ва интеллектуал салоҳиятлари билан ўқишга киришларига имконият яратиляпти.   

ЎзМУ Қабул комиссияси

 

 Ахборот хизмати