O'zMU » Yangiliklar » Қўшалоқ дипломли бўлишга таклиф этамиз!

 

Қўшалоқ дипломли бўлишга таклиф этамиз!
 Одамлар-у одамлар! Боғда битган бодомлар! Эшитмадим деманглар, эшитмаганинг келманглар!
Ўқиганлар дармонда, ўқимаган армонда!
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таълимга, айниқса, олий таълимга Сиз иқтидорли ёшлар учун қанчалик кенг йўл очаётганларини кўриб турибсиз. Бундай имкониятлар эшиги очилаётганидан руҳланган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 10 та: Биология, Геология ва география, Журналистика,Ижтимоий фанлар, Иқтисодиёт, Кимё, Математика, Физика, Тарих, Хорижий филология факультетларида Сизга сиртқи таълим шаклида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш имконини яратмоқда! Бу факультетларда Сиз 36 та таълим йўналиши бўйича 2017-2018 ўқув йилидан тажриба-синов тариқасида масофавий ўқитишнинг илғор усулларида таълим олиб, навбатдаги мутахассислик дипломига эга бўласиз!
Ўзининг бир асрлик илмий анъаналарига эга бўлган Ўзбекистон Миллий университети Сиз учун билим ва юқори малака эгаллашингизни кафолатлайди.

Ўзбекистон Миллий университетида 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб очилган иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш учун сиртқи таълим йўналишлари:

 

Шифр

Таълим йўналиши

5111300

Она тили ва адабиёти (рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда)

5111400

Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили)

5111600

Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими

5120100

Филология ва тилларни ўқитиш:

 

Инглиз тили

 

Немис тили

 

Француз тили

 

Рус тили

5120300

Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)

5120400

Археология

5120500

Фалсафа

5130100

Математика

5130200

Амалий математика ва информатика

5140100

Биология (турлари бўйича)

5140200

Физика

5140300

Механика

5140400

Астрономия

5140500

Кимё

5140600

География

5140700

Гидрометеорология

5140800

Геология

5140900

Геофизика

5141000

Тупроқшунослик

5141100

Гидрология (тармоқлар бўйича)

5210100

Социология

5210200

Психология (фаолият турлари бўйича)

5220100

Журналистика (фаолият турлари бўйича)

5220300

Архившунослик

5230100

Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

5231700

Кадрлар менежменти

5311500

Геодезия, картография ва кадастр (функциялари бўйича)

5330100

Ахборот тизимларининг математик ва дастурий таъминоти

5330200

Информатика ва ахборот технологиялари (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

5330300

Ахборот хавфсизлиги (соҳалар бўйича)

5520100

Ижтимоий иш (соҳалар бўйича)

5520101

Ижтимоий иш (пенсия таъминоти)

5630100

Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

 

Иккинчи мутахассисликка 2-курсдан қабул қилинади!


Сиртқи таълим шаклида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш учун

қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

1. Ректор номига ариза;

2. Олий маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом (асл нусхаси) иловаси билан (хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари ўрнатилган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим);

3. 3,5 x 4,5 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат;

4. № 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;

5. Паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси.

Паспорт ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат шахсан кўрсатилади.

Сиртқи таълим учун ҳужжатлар қабул қилиш 20 августга қадар давом этмоқда.
Бундай имкониятни асло бой берманг!
Мурожаат учун телефонлар: 246-08-94;
+99890 9120963 (ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари Тўлқин Эшбек);
Электрон манзил: rector@nuu.uz
  Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, “Ёшлик” шаҳарчаси, Ўзбекистон Миллий университети.
Ҳужжатлар ЎзМУ Бош биноси рўпарасидаги фойеда (Магистратурага ҳужжат қабул қилинган жойда) қабул қилинмоқда.
Илм ва маърифат – келажагингиз, бахтли ҳаётингиз кафолатидир!