O'zMU » Yangiliklar » Миллий университетда сиртқи таълим бўйича ҳужжатлар қабул қилинмоқда

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таълимга, айниқса, олий таълимга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Бунинг натижасида иқтидорли ёшлар учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Биология, Геология ва география, Журналистика, Ижтимоий фанлар, Иқтисодиёт, Кимё, Математика, Физика, Тарих, Хорижий филология факультетларида сиртқи таълим шаклида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш имконини яратди! Бу факультетларда 36 та таълим йўналиши бўйича 2017-2018 ўқув йилидан тажриба-синов тариқасида масофавий ўқитишнинг илғор усулларида таълим олиб, навбатдаги мутахассислик дипломига эга бўлиш мумкин. 

Ўзбекистон Миллий университетида 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб очилган иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш учун сиртқи таълим йўналалишлари:

Шифр Таълим йўналиши
5111300 Она тили ва адабиёти (рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда)
5111400 Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили)
5111600 Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими
5120100 Филология ва тилларни ўқитиш:
  Инглиз тили
  Немис тили
  Француз тили
  Рус тили
5120300 Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)
5120400 Археология
5120500 Фалсафа
5130100 Математика
5130200 Амалий математика ва информатика
5140100 Биология (турлари бўйича)
5140200 Физика
5140300 Механика
5140400 Астрономия
5140500 Кимё
5140600 География
5140700 Гидрометеорология
5140800 Геология
5140900 Геофизика
5141000 Тупроқшунослик
5141100 Гидрология (тармоқлар бўйича)
5210100 Социология
5210200 Психология (фаолият турлари бўйича)
5220100 Журналистика (фаолият турлари бўйича)
5220300 Архившунослик
5230100 Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
5231700 Кадрлар менежменти
5311500 Геодезия, картография ва кадастр (функциялари бўйича)
5330100 Ахборот тизимларининг математик ва дастурий таъминоти
5330200 Информатика ва ахборот технологиялари (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
5330300 Ахборот хавфсизлиги (соҳалар бўйича)
5520100 Ижтимоий иш (соҳалар бўйича)
5520101 Ижтимоий иш (пенсия таъминоти)
5630100 Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Иккинчи мутахассисликка 2-курсдан қабул қилинади!

Ўзининг бир асрлик илмий анъаналарига эга бўлган Ўзбекистон Миллий университети илмга интилган ёшлар учун билим ва юқори малака эгаллашини кафолатлайди.
Илм ва маърифат – келажагингиз, бахтли ҳаётингиз кафолатидир!
Сиртқи таълим учун ҳужжатлар қабул қилиш 20 августга қадар давом этмоқда.
Бундай имкониятни асло бой берманг!

Сиртқи таълим шаклида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Ректор номига ариза;

олий маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом (асл нусхаси) иловаси билан (хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари ўрнатилган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим);

3,5 x 4,5 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат;

№ 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;

Паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси.

Паспорт ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат шахсан кўрсатилади.

Мурожаат учун телефонлар: 246-08-94; Факс: 246-53-21;

Мобил: 

+99893 3750231 (Собир Фармонов, ЎзМУ Қабул комиссияси аъзоси);

+99897 7078494 (Бобур Мирзаев, ЎзМУ Қабул комиссияси аъзоси);

+99897 7383918 (Бунёд Орзиқулов, ЎзМУ Қабул комиссияси аъзоси);

+99899 8212072 (Хайрулла Режапов, ЎзМУ Қабул комиссияси аъзоси);

Электрон манзил: tueshbek@mail.ru
Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, “Ёшлик” шаҳарчаси, Ўзбекистон Миллий университети.
Ҳужжатлар ЎзМУ Бош биноси рўпарасидаги фойеда (Магистратурага ҳужжат қабул қилинган жойда) қабул қилинмоқда.

ЎзМУ Ахборот хизмати