O'zMU » Yangiliklar » Халқаро конференция иштирокчиларининг ташрифи

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига халқаро конференция иштирокчиларини ташрифи юзасидан

МАЪЛУМОТ

1. Соат 11-40 да. 29 нафар чет эл меҳмонларни университетнинг Маъмурий биносининг олдида меҳмонларни ректор Ғ.И.Мухамедов, проректор Қ.Қуранбоев, АнДУ ректори Т.Мадумаров, УрДУ ректори Р.Эшчонов, “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси хокими С.Хикматов ва таржимон Я.Арутунян кутиб олдилар.

2. Меҳмонларни маъмурий бинонинг биринчи қаватига кириб келадилар. Уларга Тошкент давлат университетига Миллий университет мақомини бериш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони матни билан таништирилди, шундан кейин шу жойдаги баннерлар, стендлар орқали уларга университетнинг илмий, ўқув ва маънавий-маърифий фаолияти ҳақида маълумотлар берилди. Маълумотларни Г.Эргашева инглиз тилида таржима қилиб тақдим этиб борилди.

3. Соат 11-55 да. Меҳмонлар шу қаватдаги  университет “Нодир  қўлёзмалар музейи”га кириб борди. Музейга кириш жойида меҳмонларни Ўзбек филологияси факультети декани Н. Жабборов кутиб олди ва музей экспонатлари билан талаба Ш.Хамидова таништириб ўтди.

4. Соат 12-10 да. Университетнинг маъмурий биносининг 2-қаватида меҳмонлар “Ўзбекистоннинг янги тарихи” хонаси ҳамда мустақил йилларида Ўзбекистон Республикаси эришган ютуқлари билан танишиб ўтдилар.

- Миллий университет ректори Ғ.Мухамедов университет ҳақида тақдимот ўтказди.

- Меҳмонлар ректорга саволлар бериб ва ҳамкорлик тўғрисида меморандумга имзолашди.

5. Соат 12-25 да. Тақдимотлар ва музокаралардан кейин меҳмонлар Олий педагогика институти кириш қисмидаги фойеда ўрнатилган Ўзбекистон Миллий университетининг илмий-тадқиқот фаолиятидаги эришилган ютуқлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ҳамкорликда эришган ютуқлари ҳамда кўргазмалари билан танишдилар.

6. Соат 12-35 да. меҳмонлар университетнинг “деканат”, “кафедра”, “Маънавият ва маърифат хонаси”, “Камолот” ЁИҲ университет бошланғич ташкилоти хонаси“ жойлашган ўқув-тарбиявий фаолиятни ташкил этилиши билан танишиб ўтдилар.

7. Соат 12-40 да. Иқтисодиёт факультети мисолида деканатда иш юритиш тизими намойиш этилди, бундан ташқари факультет ахборот технологиялари хонасида талабалар Ziyonet ва интернет тармоғидан фойдаланиш жараёнлари намойиш этилди.

8. Соат 12-45 да. Меҳмонлар “Камолот” ЁИҲ хонасида иқтидорли талабалар билан олиб борилаётган ишлар билан таништирилди. Унда давлат мукофоти совриндорлари иштирок этдилар.

9. Соат 12-50 да. “Маънавият ва маърифат” хонасида университет профессор-ўқитувчилари томонидан  факультет ва кафедрада ташкил этилган маънавий-маърифий ишлар тизими, “Устоз-шогирд” тизими ва маънавий тадбирлар жамланмаси билан конференция иштирокчилари таништирилди.

10. Соат 13-00 да. Маърузалар залида физикадан намойиш тажрибалари асосида ўтказилаётган маъруза дарси кўрсатилди.

11. Соат 13-10 да. Меҳмонлар университет Бош биносининг фойеси орқали ташқарига чиқадилар, уларга университет ректори номидан эсдалик сов-алари берилди ва уларнинг Ўзбекистон Миллий университетига ташрифи якунига етади.

12. Меҳмонларни университет ректор Ғ.И.Мухамедов, проректор Қ.Қуранбоев, АнДУ ректори Т.Мадумаров, УрДУ ректори Р.Эшчонов, “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси хокими С.Хикматовлар кузатиб қўйишди.