O'zMU » Yangiliklar » ЎзМУ талабалари ва Корея олимлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил                        7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947 сонли Фармони ҳамда 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909 сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўзаро ҳамкорлигида “Power to сhange the world, Big Data” мавзусидаги 4-халқаро анжуман ўтказилмоқда. 
Ушбу халқаро анжуманда Корея Республикасининг олимлари Ўзбекистон Миллий университетининг иқтидорли талабаларига семинар-тренинг ўтказди. Семинар-тренингни Чунгбук Миллий университети профессори, Ph.D Wan-Sup, Cho даср ўтди. Чунгбук Миллий университети ҳақида маълумотлар берилди ва ахборот технологиялари соҳаси бўйича фикр алмашилди. Ўзбекистон Миллий университети талабари ушбу семинар-тренинг катта қизиқиш уйғотди ва келажада бошқа талабаларга ҳам ушбу билимларини етказишга фикрлашиб олинди. 

Шукурулло Анваров 
ЎзМУ Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси