O'zMU » Yangiliklar » Қудрат Эрназаров: Журналист – терговчига айланмаслиги керак!

Журналистика амалиёти катта тажрибалага эга олим, тарих фанлари доктори Қудрат Эрназаров Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Минтақавий маркази тингловчиларига сабоқ берар экан, телевидениеда жонли эфирга тайёргарлик ва эфирга чиқиш одоби ҳақида алоҳида тўхталди.

– Журналист – интервью олиш қоидаларига, касб одобига қатъий риоя этиши зарур, у телекўрсатувда суҳбатдошига терговчига ўхшаб муолмала қилиши, гўё сўроқ қилиши, “мана бу ишни қанча муддатда бажарасиз?” деган мазмунда шарт қўйиши мумкин эмас,– деди у.– Россия телеканалларида ёритилаётган жонли эфирларга эътибор беринг, бошловчи журналист одоб билан савол беради, баъзи факт ва рақамларни теран таҳлил этади, холос. Яна бир муҳим гап: журналист ҳеч қачон кеккайиб кетмаслиги, манманлик қилмаслиги, ўзини ўзгалардан юқори қўймаслиги лозим. Бундай иллатлар касб одобимизга мутлақо тўғри келмайди!

Журналист-олим бу мавзуда халқаро ва миллий тажрибалар уйғунлигини қатор мисоллар воситасида изоҳлаб берди.

Хулоса шуки, устоз ўгитларига амал қилганлар етар муродга, амал қилмаганлар қолар уятга...

 

Тўлқин ЭШБЕК,

тингловчи