O'zMU » Yangiliklar » Кўҳна заминнинг буюк фарзанди

Кўҳна заминнинг буюк фарзанди

 

Олмазор туман ҳокимлигида атоқли давлат арбоби ва адиб Шароф Рашидов хотирасига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар Олмазор туман бўлими томонидан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими ўринбосари Муқаддам Расулова, ЎзМУ Журналистика факультети доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Тўлқин Эшбек ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 мартдаги “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорини халқимиз кўтаринки руҳ билан кутиб олганини, бундай тадбирлар ёшлар қалбида улуғ аждодларга эҳтиром, она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини янада жўш урдиришга хизмат қилишини алоҳида таъкидладилар.


Академик, таниқли кимёгар олима Сайёра Рашидованинг отаси ҳаёти ва фаолиятига оид хотиралари тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети қошидаги 2-сон лицейи ўқитувчиси, филология фанлари номзоди Дилфуза Шодиева сценарийси асосида тайёрланган саҳна асари ва уни ижро этишган истеъдодли ўқувчилардан Дилмурод Орипов, Диёра Асатуллаева, Осиё Ҳошимова, Зоҳида Ҳакимова, Мухлиса Алимова, Саодат Сайдуллаева, Анвар Халилов, Ҳасан Алимов, Нуриддин Сайфуддинов, Жаҳонгир Зуҳриддиновларнинг ҳар бир чиқиши тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

 

Муаззам Алибоева,

 

Олмазор туман Маънавият ва маърифат маркази раҳбари