O'zMU » Yangiliklar » Koreya delegatsiyasi hisoboti

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги  “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли қарори олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси устувор йўналишларига мос ҳолда, кадрлар тайёрлашнинг маъно-мазмунини тубдан янгилаш, халқаро стандартлар даражасида олий малакали мутахассислар тайёрлашда халқаро ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида 2017 йил 1 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий университети иқтисодиёт факультетида Корея республикасининг Пенсия жамғармаси ижрочи директори, профессор Kwon Hongjeep, илмий-тадқиқот институти бош менежери Choi Taeyun,  ахборот технологияларни ривожлантириш бўйича бош менежер Kang Kwang Sik, ахборот технологияларни ривожлантириш бўйича гуруҳ раҳбари Lee Joong Yong, Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи Ш.Давронов ва халқаро алоқалар бўйича проректор доц. Р.Н.Рахмонов, иқтисодиёт факльтети декани доц. А.Т.Умаров, Макроиқтисодиёт кафедраси мудири профессор А.В.Вахабов, профессор-ўқитувчилар,  Ижтимоий иш (пенсия таъминоти йўналиши 4-курс талабалари иштирокида семинар ўтказилди.

Семинарда Корея республикасининг Пенсия жамғармаси ижрочи директори, профессор Kwon Hongjeep Корея республикасининг пенсия жамғармаси тизими, қонуний хуқуқий асослари, пенсия турлари ва ҳисоблаш механизмлари ҳамда пенсия жамғармасини молиявий манбаларини шакллантириш масалалари юзасидан маъруза қилди. Маърузадан сўнг профессор-ўқитувчилар ва талабалар томонидан саволлар берилди.


Шунингдек, Пенсия жамғармаси ижрочи директори, профессор Kwon Hongjeep Ўзбекистон республикасида пенсия тизимини ислоҳотлар қилишда бир қанча ишлар амалга оширилганлигини ҳамда Ўзбекистон тажрибасида жумладан, жамғариб бориладиган пенсия тизмини Корея республикаси пенсия тизимини ислоҳ этишда фойдаланиш мумкинлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.


 

Семинар якунида профессор Kwon Hongjeep Корея республикаси пенсия тизими ва пенсия жамғармаси статистик кўрсаткичлари тўпламларини совға қилди.