O'zMU » Yangiliklar » Қирғизистон ҳукумати раиси ЎзМУда “Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон” доимий экспозицияси билан танишди

Қирғизистон ҳукумати раиси ЎзМУда “Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон” доимий экспозицияси билан танишди

 Шу йил 2-3 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилиши режаштирилган МДҲ аъзо давлатлар ҳукумат раислари Кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сапар Исақов бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрди.

Қирғизистонлик меҳмонлар ЎзМУда ташкил этилган “Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон” доимий экспозицияси билан танишдилар.


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов, адабиётшунос Аҳмаджон Мелибоев ва бошқалар атоқли қирғиз адиби Чингиз Айтматов аллақачон миллионлаб ўзбек китобхонлари қалбидан муносиб жой олгани ҳақида сўз юритишар экан, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 5-6 сентябрь кунлари Қирғизистонга давлат ташрифини амалга оширган чоғида улуғ ёзувчи Чингиз Айтматовнинг ўзбек ва қирғиз халқлари ҳақида “Халқларимизнинг қони бир, тили бир” деган ҳикматли сўзларини мисол қилиб келтиргани барчада катта қизиқиш уйғотганини алоҳида таъкидладилар.

 


Экспозиция меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Улар атоқли адиб Чингиз Айтматовнинг яқинда чоп этилган тўла асарлар тўпламларини туҳфа этдилар.

 

Тўлқин ЭШБЕК,

ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари

Суратларни ЎзМУ Журналистика факультети талабалари

 

Шаҳриёр Бобоқулов ва Исломхўжа Ойхўжаевлар олган.