O'zMU » Yangiliklar » 2017 йил 07 ноябр куни Япония

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги  “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли қарори олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси устувор йўналишларига мос ҳолда, кадрлар тайёрлашнинг маъно-мазмунини тубдан янгилаш, халқаро стандартлар даражасида олий малакали мутахассислар тайёрлашда халқаро ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида 2017 йил 7 ноябрь куни М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Иқтисодиёт факультетига Япониянинг Нагоя университети профессорлари Наоко Кумагаи ва жаноб Оюнг хамда Нагоя университетининг Ўзбекистондаги маркази менежери Шукурова Ширин ташриф бюришди. Тадбирда халқаро алоқалар бўйича проректор доц. Р.Н.Рахмонов, иқтисодиёт факльтети декани доц. А.Т.Умаров факультет профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашув ўтказилди.  Нагоя университети профессорлари Наоко Кумагаи Нагоя университетидаги таълим тизими, хорижий талабалар учун яратилган шароитлар хақида тақдимот қилди.

Профессор Наоко Кумагаи нафақат Нагоя университетидаги балки Япониянинг бошқа университетларида ўқиш имкониятлари борасида маслаҳатлар берди. Улар сухбат чоғида асосан бакалавр, магистратура ва доктарантура йўналишларида ўқиш дастурлари хамда стипендия ва стипендиясиз ўқиш дастурлари билан талабаларни таништирдилар. Факультетимиз талабалари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожат қилишди.