O'zMU » Yangiliklar » Ички ишлар органлари Ёнғин хавфсизилиги бўлими ходимларини университет талабалари билан учрашуви

Ички ишлар органлари Ёнғин хавфсизилиги бўлими ходимларини университет талабалари билан учрашуви

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ бош мутахассиси  подполковник  Ғ.А.Қўлдошев, Тошкент шаҳар ИИББ  ЁХБ ЁН ва ПБ болиғи  подполковник Ж.С.Мухамедов, Олмазор туман ЁХБ бошлиғи подполковник А.Э.Кенжакулов, Олмазор тумани ЁХБ 10-ХЕҲК бошлиғи ўринбосари капитан С.М.Сайфитдинов ҳамда туман ЁХБ инспекторлари, Ўзбекистон Миллий Университети иқтисодиёт факультети декан муовини Х.Х.Режапов, 3-сон талабалар турар жойи ўқитувчи-мураббий Б.Эльомонов, бино бошлиғи Х.Хамидова, иқтисодиёт, геология ва география факультетлари талабалари иштирокида давра сухбати бўлиб ўтди.

 

Давра сухбатида Ўзбекистон Репсубликаси Президентининг 2017 йил 23 майда қабул қилинган “Ички ишлар органлари Ёнғин хавфсизили бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2992-сонли Қарори моҳияти, ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан амалга оширилаётган самарали ишлар хақида ҳамда ёнғин содир бўлганда ўт ўчиргич, ва бинодан чиқиш қоидалари тушантирилди ва амалий кўрсатилди.

Сухбат якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларини берди.

Иқтисодиёт факультети маънавият ва маърифат

 

 ишлари бўйича декан муовини Х.Х.Режапов