O'zMU » Yangiliklar » Ҳиндистон техник ва иқтисодий ҳамкорлиги дастури (ITEC)

Ҳиндистон техник ва иқтисодий ҳамкорлиги дастури (ITEC) 

  Ҳиндистон техник ва иқтисодий ҳамкорлиги (ITEC) доирасида йил давомида циркуляр ташкил этиладиган ўқув дастурларида иштирок этиш учун анкеталар қабул қилади.

 Талаблар:

1. Талабгорнинг ёши 25 ёшдан 45 ёшгача бўлиш;

2. 5 йил иш стажига эга бўлиш; 

3.Инглиз тилида эркин мулоқот қила олиш (барча ўқув курслари қатъий инглиз тилида олиб борилади);

4.Етарли равишдаги малакага ва алоҳида ўқув дастурлари мезонларига мос келиши керак.

Таклиф қилинаётган ўқув дастурлари ҳақида, конкурснинг қоида ва тартиблари тўғрисида батафсил маълумотларни қуйидаги вебсайтда олишингиз мумкин: www.itecgoi.in

Анкета ва бошқа барча ҳужжатлар Ўзбекистон Миллий университетининг Халқаро алоқалар бўлимида рўйхатга олиниши лозим.

Қўшимча маълумотлар учун:

ЎзМУ Халқаро алоқалар бўлими,
Тел: +998 71
2466358
Эл.почта
: foreign.nuuz@umail.uz 

 

foreign@nuu.uz