O'zMU » Yangiliklar » Тафаккур ёғдулари

Тафаккур ёғдулари

 Талаба – билимли, одобли, теран фикрли тафаккур соҳиби бўлмоғи лозим.

Бунинг учун у кўп китоб ўқиши, ўз устида изланиши, мустақил фикрлашга ўрганиши зарур. Иқтидорли талабаларнинг қанчалик тафаккурга эга эканлигини аниқлаш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятларини ошириш мақсадида вақти-вақти билан “Тафаккур синовлари” кўрик-танловлари ўтказилади. Бу танловда фаол иштирок этган ёшларнинг тафаккур ёғдулари келгусида она юртимизни янада обод-у чароғон, халқимизни фаровон этишга хизмат қилади.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаркатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манафаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”да олий таълим муассасалари ўртасида “Тафаккур синовлари” республика кўрик-танлови ўтказилиши ҳам белгиланган.

Ана шу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган танловнинг саралаш босқичида 18 та, минтақавий босқичда 5 та гуруҳга бўлинган ёш иқтидор соҳиблари ўзаро беллашдилар.

Танловнинг республика босқичи шу йил 18 декабрь куни Талабалар ҳафталиги доирасида пойтахт шаҳримиздаги “Ёшлар ижод саройи”да бўлиб ўтди.

Унда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг “Истиқбол” жамоаси 1-ўринни эгаллади!

Ғолиб жамоанинг 8 нафар талабасига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Фахрий ёрлиқлари ва ҳар бирига планшет совға қилинди.


Шу билан бир қаторда ЎзМУ вазирлик томонидан 1-даражали диплом билан тақдирланди.

 

 

ЎзМУ Ахборот хизмати