O'zMU » Yangiliklar » Олий таълим муассасаларини комплекс ўрганиш бўйича САВОЛНОМА

Олий таълим муассасаларини комплекс ўрганиш бўйича 

САВОЛНОМА

(2016/2017 ва 2017/2018 ўқув йиллари)

I. Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармон, қарор, фармойишлари ва ҳукумат қарорлари, вазирлик буйруқлари, топшириқларининг бажарилиши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909 сонли қарори ҳамда мазкур қарор ижроси доирасида қабул қилинган ҳукумат қарорларида ОТМ бажариши лозим бўлган  топшириқлар ижроси.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли қарори ҳамда мазкур қарор ижроси доирасида қабул қилинган ҳукумат қарорларида ОТМ бажариши лозим бўлган  топшириқлар ижроси.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги “Олий таълим муассасаларида педагогика йўналишида махсус сиртқи бўлимларни ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3183-сон қарорида ОТМ бажариши лозим бўлган  топшириқлар ижроси.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрдаги Парламентга мурожаатининг мазмун-моҳияти бўйича ОТМ профессор-ўқитувчилар орасида тарғибот-ташвиқот ишларининг олиб борилганлиги ҳақидаги маълумотлар.

Президент Фармонлари ҳамда мазкур Фармонлар ижроси доирасида қабул қилинган ҳукумат қарорлари, Президентнинг вилоятларга ташрифи доирасида ОТМ бажариши лозим бўлган  топшириқлар ижроси.

Ижро интизомини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган тадбирлар (шу жумладан, фуқаролар мурожаатининг ўз вақтида ҳал этилиши). Меъёрий ҳужжатлар, вазирлик буйруқларининг бажарилиши ҳолати.

ОТМ паспорти, тузилмаси, Устави ва унинг янгиланганлиги.

II. Ўқув-услубий ишлар 

Таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича Давлат таълим стандарти, малака талаблари, ўқув режалар, ишчи ўқув режалар, фан дастурлари, ишчи ўқув дастурлар, ўқув-услубий мажмуалар билан тўла таъминланганлиги ва ўзаро мувофиқлиги.

Таълим йўналишлари (мутахассисликлар) кесимида талабалар контингенти.

Кафедраларда профессор-ўқитувчиларни ўз мутахассислиги бўйича танлов асосида  қабул қилинганлик ҳолати.

Кафедралар кесимида хорижий мутахассисларни ўқув жараёнига жалб этиш бўйича ҳамкорлик шартномаларнинг мавжудлиги ва амалга оширилган ишлар.

Фанлардан ўқув адабиётлар, шу жумладан янги адабиётлар билан таъминланганлик ҳолати.

Фанлар кесимида ОТМпрофессор-ўқитувчилари томонидан яратилган ўқув адабиётлари, хорижий ўқув адабиётларни таржима қилиш ҳолати. Хорижий мутахассислар билан хаммуаллифликда чоп этилган ўқув адабиётлари (дарслик, ўқув қўлланма ва монографиялар).

Кафедралар кесимида таълим йўналишлари (мутахассисликлар) бўйича хорижий тилда дарс берилаётган ихтисослик (мутахассислик) фанларининг мавжудлиги ва уларнинг услубий таъминоти.

Талабалар давомати.

Талабаларнинг ўзлаштириш даражаси (сўнгги уч семестр натижалари).

Дарсжараёнидаахборот коммуникация технологиялари,замонавий педагогик технологияларваинновационтехнологияларнатижалариданфойдаланишдаражаси.

Хорижий талабаларни жалб этилганлик ҳолати.

ОТМнинг профессор-ўқитувчилар хорижий олий таълим муассасаларида дарс (маъруза, семинар ва амалий машғулот)лар ўтганлиги.

Профессор-ўқитувчиларнинг қўнимсизлик ҳолати.

Битирувчилар (бакалавр ва магистр)ларнинг  ўқишни тугатгандан кейин 6 ой мобайнида ўз мутахассисликлари бўйича ишга жойлашганлар салмоғи.

профессор-ўқитувчиларнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш режасининг бажарганлик ҳолати, ўзлаштириш натижалари.

Хорижий олий таълим муассасаларида стажировка ўтаган профессор-ўқитувчи бўйича маълумот.

Ўқув аудиторияларини замонавий ўқув-презентацион ва мультимедиа воситалари билан жиҳозланганлиги.

ОТМдагимавжудўқув-лаборатория ускуналариҳолати.

III. Илмий-тадқиқот ишлари ва халқаро ҳамкорлик

Кафедраларда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти.

Кафедралар кесимида давлат илмий техник дастурлари, хўжалик шартномалари, лицензион шартномалар, халқаро грантлар бўйича илмий тадқиқот ишларининг мавжудлиги ва бажарилиши.

Кафедраларда таълим, фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлиги. Инновацион ҳамкорлик гуруҳлари фаолиятининг самараси.

Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаларида иштирок этилиши, ярмарка доирасида тузилган шартномаларнинг бажарилиш ҳолати ва уларнинг самарадорлиги.

Профессор-ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот ишлари мавзуларини ОАК дан рўйхатдан ўтганлиги.

Кафедралар кесимида профессор-ўқитувчиларнинг докторлик (PhD, DSc) диссертацияларини ҳимоя қилганлар сони.

Кафедралар кесимида хорижий муассасалар билан илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳамкорлик шартномаларининг мавжудлиги ва амалга оширилган ишлар.

Хориж олий таълим муассасалари билан алмашув дастурларининг мавжудлиги.

Хорижий ОТМларига магистратура ва докторантурага ўқишга юбориш режасининг бажарилиш ҳолати.

Талабаларининг  халқаро ва республика олимпиадаларидаҳамда нуфузли танловларда мукофотлар (дипломлар) ва совринли ўринлар билан тақдирланганлиги.

Илмий-тадқиқот лабораторияларнинг мавжудлиги ва унинг ҳолати.

Профессор-ўқитувчи томонидан чоп этилган ишларга Web of Science, Scopus, Google Scholar тизимларида иқтибослик даражаси ва халқаро илмий журналларга обуна ташкил этилганлиги.

ОТМда ўтказилган республика ва халқаро конференциялар, семинарлар.

IV. Маънавий - маърифий ишлар

Ҳукумат қарорлари, вазирлик буйруқ ва топшириқларини ОТМ ходимлари ва талабалари эътиборига етказиш ҳамда уларнинг ижро ҳолати (буйруқ, баённома).

Ёшлар сиёсатига оид Давлат дастури бўйича амалга оширилган ишлар кўлами.

Мураббийлар иш режасининг бажарилиш ҳолати, гуруҳлар кесимида  маънавий тадбирларнинг ўтказилиши.

Профессор-ўқитувчилар ва бошқа ходимлар ҳамда талабалар орасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолати. Ҳуқуқбузарликни олдини олиш бўйича олиб борилаётган профилактик ишлар.

Талабаларни турар жойлар билан таъминланиши, яратилган шароитлар, олиб борилаётган тадбирлар ҳолати.

Ижарада ва қариндошларининг уйларида яшовчи талабалар билан олиб борилаётган ишлар ҳолати.

 Талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишини ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар.

V. Моддий-техник база

Ердан фойдаланиш давлат далолатномаси (кадастр) ҳақида маълумотнинг мавжудлиги.

Коммуникация тармоқларининг ҳолати.

ОТМ учун қурилиши бошланиб, тугатилмаган биноларининг мавжудлиги, капитал ва жорий таъмирлашга эхтиёжи.

Бюджет маблағлари бўйича ҳаражатлар сметасининг тўғри тузилганлиги, тасдиқланиши ва ижроси.

Штатлар жадвалининг белгиланган намунавий штатлар жадвали ҳамда қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида тўғри тузилганлиги.

Фаолият профиллари бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушадиган даромадлар ва харажатлар сметаларини тўғри тузилганлиги, бюджетдан ташқари маблағларнинг шаклланиши ва мақсадли сарфланиши.

Ўқитишнинг тўлов-контракт шакли маблағларини тўғри шакллантирилганлиги, уларни ўз вақтида тўлиқ ундирилиши ҳамда мақсадли ва самарали фойдаланилиши ҳолати.

Бухгалтерия хизматини тўғри ташкил қилинганлиги, молиявий ҳисоботларни ҳаққонийлиги ва асосланганлиги.

Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, стипендия ва хизмат сафари тўловларини тўғри тайинланиши, ҳисобланиши ва тўланиши.

Товар (иш, хизмат)лар хариди бўйича тендер савдоларини (танловлар) ўтказилиши, шартномалар тузилиши ҳамда шартнома шартларини бажарилиш жараёнларининг (муддат, ҳажм, нарх, харид қилинаётган товар (иш, хизмат)лар сифати ва миқдори) қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги.

Асосий воситалар, товар-моддий бойликларни кирим қилиниши, сақланиши ва ҳисобдан чиқарилишида қонун ҳужжатларига риоя этилиши.

Бажарилган капитал ва жорий таъмирлаш ишларини амалдаги меъёрий ҳужжатларга асосан амалга оширилганлиги.

Юзага келган дебитор ва кредитор қарздорликнинг асослилиги, қарздорликни ундириш, қисқартириш ҳамда тўлов интизомига риоя этилиши.

Муқаддам ўтказилган текшириш ва ўрганишлар натижасида аниқланган молиявий хато ва камчиликларни бартараф қилинганлиги.

ОТМ бюджетдан ташқари маблағлар ишлаб топиши (турли хизматлар ва бошқа хомийлар орқали топилган маблағлар).ОТМ балансидаги давлат мулкини ижарага берилиши.

ОТМ тасарруфидаги академик лицей билан ҳамкорлик фаолияти (замонавий компьютер техникаси билан таъминланганлиги, профессор-ўқитувчиларнинг академик лицей ўқув жараёнига жалб қилинганлиги, академик лицей битирувчиларининг ўқишга кириш салмоғи).

Изоҳ. Ҳар бир савол бўйича мавжуд ҳолат, муаммо ва уларнинг ечими ҳамда такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар тайёрланади.