O'zMU » Yangiliklar » "8 mart - Xalqaro xotin-qizlar kuni"ga bag'ishlangan tadbir

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни”га бағишланган тадбир

 

ҚАТНАШДИЛАР:

 

Ғ.И.Муҳамедов - Ўзбекистон Миллий университети ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси

Қ.Қуранбоев - Ўзбекистон Миллий университети маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор ўринбосари

А.Умаров - Ўзбекистон Миллий университети Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари бўйича проректор

А.Холмирзаев - Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилар Касаба уюшмаси раиси

Л.Муҳаммаджонова - Ўзбекистон миллий университети Хотин-қизлар Кенгаши раиси

В.Топилдиев - Ўзбекистон Миллий университети ўқув-услубий бошқарма бошлиғи

Қ.Абдураҳимов - Ўзбекистон Миллий университети Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

Ш.Мавлонов - Ўзбекистон Миллий университети “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати етакчиси

 

Барча факультетлар деканлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовинлари, университетнинг барча аёл профессор-ўқитувчилари, ходимлари ҳамда талаба-қизлар. Жами 800 нафар хотин-қизлар.

 

Тадбир бошловчиларнинг аёлларни мадҳ этувчи гўзал шеърлари билан бошланди. Табрик сўзлардан сўнг тадбирни очиб бериш учун сўз Ўзбекистон Миллий университети ректори Ғ.И.Муҳамедовга берилди. У барча аёлларни баҳорнинг энг гўзал байрами бўлмиш “8-март – Халқаро хотин-қизлар куни” билан чин дилдан муракбод этди. Ғ.И.Муҳамедов бугунги кунда жамиятда аёлларнинг тутган ўрни, эришаётган ютуқлари ҳақида гапираркан, университетимиз аёлларининг ватанимиз равнақи йўлидаги барча эзгу ишларини санаб ўтди. Уларга ўзининг дил изҳорларини билдирган ҳолда университетнинг барча эркаклари номидан табрик йўллади.

Шундан сўнг саҳнага университет профессор-ўқитувчилар Касаба уюшмаси раиси А.Холмирзаев таклиф этилди. Университет аёл ходималари ўртасида ўтказилган спорт мусобақалари ғолиблари дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шу билан бирга, барча факультетлардан маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштироклари учун талаба-қизларга эсдалик совғалари топширилди.  Ғ.И.Муҳамедов яна бир бор барча аёлларни байрам билан табриклаб, тадбирнинг бадиий қисмини очиқ деб эълон қилди.

Бошловчи саҳнага “Ўзбегим” рақс дастасини таклиф қилди. Улар ўзларининг бухорача рақсларини тадбир иштирокчиларига тақдим этишди.

Сўнг Ўзбекистон Миллий университети қошидаги 2-академик-лицей талабалари ўзларининг бадиий чиқишларини намойиш этдилар.Тадбирда бир қанча таниқли санъаткорлар Абдулла Қурбонов, Анвар Собиров, Зохиршох Жўраев, Нодир Жўраев, Сарвара ҳамда Бахром Назаровлар ўзларининг гўзал куй-қўшиқлари билан иштирок этдилар.

Шундан сўнг, бошловчилар барча аёлларни яна бир бор табриклаган ҳолда тадбирни якунладилар.