O'zMU » Yangiliklar » "Navroz" umumxalq bayrami tadbiri

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ўтказилган “Наврўз” умумхалқ байрам тадбири

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талаба-ёшлари ўртасида миллий қадриятларни эъзозлаш, ёшлар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва халқимизга хос бўлган эзгу фазилатларни янада юксалтириш мақсадида “Ёшлик” талабалар шаҳарчасида жойлашган Ўзбекистон Миллий университетига қарашли Талабалар турар жойларида “Наврўз” умумхалқ байрами юқори савияда ўтказилди.

Халқимизнинг азалий қадриятларидан бири ҳисобланган “Наврўз” умумхалқ байрамида профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди. Ҳар бир талабалар турар жойларида Республиканинг 12 вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрининг урф-одатлари ва миллий қадриятларни акс эттирувчи чиқишлар ва халқ қўшиқлари ижро этилди.  Жумладан: Кимё факультети - Қорақалпоғистон Республикасини, Ҳорижий филология - Қашқадарё, Геология - Фарғона, География - Наманган, Механика-математика - Сирдарё, Физика - Самарқанд, Биология-тупроқшунослик - Хоразм, Фалсафа - Андижон, Ҳуқуқшунослик - Жиззах, Ўзбек филологияси - Сурхондарё, Журналистика - Тошкент, Тарих - Навоий ва Иқтисодиёт факультети - Бухоро вилоятларининг урф-одатларини ва бадиий чиқишларини намойиш этдилар.

  

 Талабалар ўртасида Шахмат-шашка, Кураш, армрестлинг, стол тенниси, арқон тортиш, волейбол ва футзал турлари бўйича спорт мусобақалари ўтказилди ва ғолиблар аниқланди.

Байрами дастурхонида миллий ва баҳорий таомлар билан безатилди. Ташриф буюрган меҳмонлар тайёрланган баҳорий таомларга ўзларининг баҳоларини берди ва талаба-ёшларга кўтаринки кайфият улашиб, янгиланиш ва ёшариш байрами билан чин қалбдан муборакбод этдилар.

“Наврўз” умумхалқ байрами тадбирида университетимиз ректори, профессор Ғ.И.Муҳамедов, “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳокими С.Ҳикматов ва бир қатор профессор-ўқитувчилар ҳар бир Талабалар турар жойларига ташриф  буюриб, факультетлар томонидан ташкил этилган бадиий чиқишлар ва байрам кўргазмалари билан танишиб чиқдилар. Факультетларнинг ҳар бир тайёргарлик ишлари ҳайъат ҳакамлари томонидан баҳоланиб борилди.

Университет факультетларининг Талабалар турар жойларида ўтказилган “Наврўз” умумхалқ байрам тадбирлари оммавий ахборот воситалари (телевидения, радио ва гезета)да кенг миқёсда ёритилди.