O'zMU » Yangiliklar » Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ташкил топган куни муносабати билан университет фахрийлари ва устоз академиклар иштирокида учрашув ўтказилди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети

ташкил топган куни муносабати билан университет фахрийлари ва устоз академиклар иштирокида учрашув ўтказилди

 

2018 йил 7 май куни университет Ҳаракатлар стратегияси тарғиботи залида университет ташкил топган кун муносабати билан университет фахрийлари ва академиклар иштирокида учрашув ўтказилди. Учрашувда  Ўзбекистон Миллий университети ректори А.Марахимов, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор в.в.б. Қ.Абдураҳимов, академиклар: Биология факультети профессори Дж.Саттаров, Кимё факультети профессори Н.Парпиев, Математика факультети профессори А.Садуллаев, Математика факультети профессори Ш.Форманов, Математика факультети профессори А.Аъзамов,МатематикафакультетипрофессориШ.Алимов,Физика факультети профессори Қ.Муқимов, академик, Физика факультети профессори А.Мамадалимов, университет Мураббийлар кенгаши раиси А.Хидиров, Маънавият ва маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ж.Юсубов, факультет деканлари, профессор-ўқитувчилар ва 115 нафар талаба-ёшлар иштирок этди.

 

Мазкур тадбирда академиклар ўзларининг тажрибалари, ҳаёт йўллари, илмий фаолияти вабугунги кунда шогирдлари билан бирга олиб бораётган ишлари тўғрисида ўртоқлашишди. Бугунги тадбир барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.