O'zMU » Yangiliklar » Мирзо Улуғбек номидагиЎзбекистон Миллий университети ташкил топган кун муносабати билан эл ардоғидаги санъаткорлар, актёр ва актрисалар иштирокида ижодий учрашувўтказилди

Мирзо Улуғбек номидагиЎзбекистон Миллий университети

ташкил топган кун муносабати билан эл ардоғидаги санъаткорлар, актёр ва актрисалар иштирокида ижодий учрашувўтказилди

 

2018 йил 4 май куни университет Ҳаракатлар стратегияси тарғиботи залида университет ташкил топган кун муносабати билан эл ардоғидаги санъаткорлар, актёр ва актрисалар иштирокида ижодий учрашув ўтказилди. Мазкур тадбирда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директор ўринбосари, актёрХайрулла Иноғомов, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актрисаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистМалика Қаюмова, Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хосият Хусанова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистҒиёс Бойтоев, эстрада юлдузи, хонанда Наргиза Азимова, университет Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори в.в.б. Қ.Абдурахимов, Мурабиийлар кенгаши раиси А.Хидиров, Маънавият ва маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ж.Юсубов ва 110 нафар талаба-ёшлар иштирок этди.


Ижодий учрашув давомида санъаткорлар, актёр ва актрисалар ўз ижодлари ва ҳаёт йўллари ҳақида талабалар билан ўртоқлашишди ҳамда ижод намуналаридан ижро этиб беришди.  Шунингдек, талаба-ёшлар ҳам ўзларини қизиқтирган саволлари, фикр-мулоҳазалари билан иштирок этишди ва тадбир сўнгида иштирокчиларга университет номидан миннатдорчилик билдирилди.