O'zMU » Yangiliklar » Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Мустақилликнинг 21 йиллигига бағишланган маърифий тадбир

Тадбирда Ўзбекистон Миллий университети ректори Ғ.И.Муҳамедов, Академик М.Салоҳиддинов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикер ўринбосари И.Саифназаров, Ўзбекистон Халқ шоири Маҳмуд Тоир, Ўзбекистон халқ артисти Э.Комилов ва “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти совриндори 1-курс талабаси Л.Орзиевалар сўзга чиқишди. Улар барчани Мустақиллигимизнинг 21 йиллиги билан қутлаб, ўзларининг самимий тилакларини билдиришди ва университетнинг 1-курсига қабул қилинган талаба-ёшларни Ўзбекистон Миллий университети талабаси бўлишдек бахтга мушарраф бўлганликлари билан муборакбод этдилар.

Тадбир сўнггида бошловчи Ўзбекистон миллий университетига қабул қилинган 1-курс талабаларини жадвал асосида бириктирилган жойларга “Мустақиллик дарси”да иштирок этишга таклиф этди.

 

Расмлар галереясини кўриш