O'zMU » Yangiliklar » Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Маданият саройи кичик залида ўтказилган “Мустақиллик дарси”

“Мустақиллик дарси”га Ўзбекистон Телерадиокомпанияси Спорт телеканали шарҳловчиси  Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, Ўзбекистон Миллий футбол терма жамоаси аъзолари Темур Кападзэ ва Марат Бикмаевлар ташриф буюрдилар. Дарсга соҳа проректорлари, Физика, Журналистика факультети деканлари ҳамда ушбу факультетларниинг 1-курсга қабул қилинган талабалари иштирок этдилар.

 

Дарсда Ўзбекистон спортининг мустақиллик йилларида эришган ютуқлари видеороликлар ёрдамида талабаларга кўрсатиб берилди ҳамда спорт шарҳловчиси М.Тўхтамирзаев томонидан шарҳланди.

 

Ушбу учрашувдан кўзланган асосий мақсад - талаба-ёшларнинг спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш, уларда бўш вақтни самарали ташкил этиш кўникмаларини шакллантириш ҳамда мамлакатимизда спорт соҳасида эришилган ютуқлар билан таништиришдан иборат. Шунингдек, ҳозирги кунда Ўзбекистон спортнинг ривожи, ютуқлари ҳамда айнан футбол соҳасида эришилган ютуқлар ва бартараф этилиши лозим бўлган айрим камчиликлар ҳақида гапириб ўтди.Тадбирни университетнинг Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бўйича проректор А.Умаров, Журналистика факультети декани М.Мирсоатова, Физика факультети декани бошқаришди.

 

 

Расмлар галереясини кўриш