O'zMU » Yangiliklar » Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 1-октябр – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрамига бағишланган тадбир

ҚАТНАШДИЛАР:

 

Ғ.И.Муҳамедов - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси,  Ўзбекистон Миллий университети ректори

Б.Хусанов - Ўзбекистон Миллий университети маънавий-мърифий ишлар бўйича проректор

Б.Шоимқулов - Ўзбекистон Миллий университети ўқув ишлари бўйича проректор

Х.А.Тойчиев - Ўзбекистон Миллий университети илмий ишлари бўйича проректор

И.Х.Тангиров - Ўзбекистон Миллий университети молия ва иқтисодиёт ишлар бўйича проректори

Д.Х.Джумабаев - Ўзбекистон Миллий университети ректор ёрдамчиси

Г.Х.Яхьяева - Ўзбекистон Миллий университети адлия маслаҳатчиси

Б.Х.Махмудов - Ўзбекистон Миллий университети кадрлар ва иш юритиш бўлими бошлиғи

Л.Муҳаммаджонова - Ўзбекистон Миллий университети Хотин-қизлар Қўмитаси раиси

 

Ўзбекистон Милий университети факультетлар деканлари, бўлим бошлиқлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, деканлар муовинлари, профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талаба-ёшлар.

Тадбирни бошловчилар барча профессор-ўқитувчилар, устоз-мураббийларни байрам қутлови ва самимий тилаклар билан очиб беришди. Сўнг саҳнада университетда ташкил этилган илмий мактаблар, уларнинг асосчилари ва ҳозирги кундаги фаолиятини акс эттирувчи видеоролик намойиш этилди. Шундан сўнг сўз навбати  Ўзбекистон Миллий университети ректори Ғ.И.Муҳамедовга берилди.

Ғ.И.Муҳамедов ўз нутқида университетнинг тамал тошини қўйган фахрий устоз-мураббийларни эслаб, уларни машаққатли ҳамда фахрли меҳнатларини катта шижоат билан давом эттираётган ва ҳозирги кунда университет номини янада юксалтириш йўлида хизмат қилаётган профессор-ўқитувчилар, барча ходимларни байрам билан қутлади.   

Ректор ҳозирги кунда қадрдон университетимизда ёш авлодга таълим-тарбия беришда ўз билим ва маҳоратини аямай бор кучи билан меҳнат қилаётган аксарият профессор-ўқитувчилар, бир вақтлар бу қутлуғ даргоҳда талаба бўлганликларини айтар экан, уларга бундай садоқатлари ҳамда кўрсатаётган хизматлари учун миннатдорчилик билдирди.

Тадбирда университет профессор-ўқитувчилар Касаба уюшмаси томонидан ўзининг самарали меҳнати ва кўрсатган хизматлари учун фаол профессор-ўқитувчилар, деканлар ва ходимлар, фахрийлар тантанали равишда  эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Сўнг устоз ва мураббийларни университетнинг 1-босқич талабалари ўзларининг гўзал қўшиқлари ҳамда гуллар билан муракбод этдилар. Тадбирнинг бадиий қисмини “Алладин” болалар дастаси очиб берди. Шу билан бирга, тадбирда эл суйган хонандалар ва “Ниҳол” мкофоти совриндорлари ўзларининг куй-қўшиқлари билан иштирок этдилар.