O'zMU » Yangiliklar » Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига қабул қилинган 1-курс талабалари учун ўтказилган “Талабаликка бағишлов” номли тадбир

ҚАТНАШДИЛАР:

 

Ғ.Мухамедов - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси,  Ўзбекистон Миллий университети ректори

Б.Хусанов - Маънавий-мърифий ишлар бўйича проректор

Б.Шоимқулов - Ўқув ишлари бўйича проректор

Х.Тойчиев - Илмий ишлари бўйича проректори

И.Тангиров - Молия ва иқтисодиёт ишлар бўйича проректори

Г.Яхьяева - Ҳуқуқшунос-маслаҳатчиси

Д.Джумабаев - Ректор ёрдамчиси

Б.Маҳмудов - Кадрлар ва иш юритиш бўлими бошлиғи

Л.Муҳаммаджонова - Хотин-қизлар қўмитаси раиси

С.Икрамова - Илмий-тадқиқот ишлар бўлими бошлиғи

А.Турсунмуродов - Маданият саройи директори

А.Джамирзаев - Талабалар турар жойи дирекцияси директори

Р. Расулова - Тиббий бўлим бошлиғи

Ўзбекистон Милий университети факультетлар деканлари, бўлим бошлиқлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, деканлар муовинлари, профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва 700 нафар 1-босқич талабалари.

Бошловчилар барча меҳмонларни ҳамда биринчи босқич талабаларини бугунги тантанали кун билан табриклаб, тадбирни очиқ деб эълон қилдилар. Сўнг саҳнада Ўзбекистон Миллий университетининг қисқача тарихи, унинг асосчилари, ҳозирги кунга қадар босиб ўтган йўли,эришган ютуқларини ўзида акс эттирган видеоролик намойиши бўлиб ўтди.

Сўнгбошловчилар саҳнага университет раҳбарияти, бўлим бошлиқлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари ва факультет деканларини бирма-бир таништирган ҳолда  таклиф этдилар.

Саҳнага тантанали равишда университетга қабул қилинган 1-босқич талабалари таклиф этилди. Сўнг университет ректори Ғ.Муҳамедов нутқ сўзлади. У ўз нутқида биринчи босқич талабаларини катта синовлардан ўтиб, университетимизнинг талабалари қаторига қўшилганликлари билан чин юракдан муборакбод этди. Уларга    университет раҳбарияти сафида  турганларнинг барчаси айнан мана шу Ўзбекистон Миллий университетининг талабалари бўлганликлари, ҳозирда эса қадрдон университетда шарафли раҳбар лавозимларида фаолият олиб бораётганларини айтиб ўтди. Барча талабаларга университетдаги ўқишлари ва келгуси фаолиятларида муваффақиятлар тилаб, ҳар томонлама баркамол, севимли даргоҳимизга муносиб бўлишлари ҳамда юксак чўққилар, марралар сари интилиб, университет, қолаверса, юртимиз шаънини дунёга танитувчи, буюк инсон бўлиб етишишларига тилакдош эканлигини билдириб ўтди. Сўнг, ректор Ғ.Муҳамедов саҳнага таклиф этилган биринчи босқич талабаларига тантанали равишда университетнинг Рамзий калити ва Талабалик гувоҳномасини топширди.

Гувоҳнома ва рамзий калитни қабул қилгач, 1-босқич талабалари университет ва юртимизга содиқ бўлишга, университет тартиб-интизомига риоя қилишга, аъло ўқишга тантанали равишда Қасамёд қилдилар. Шундан сўнг 1-босқич талабалари шу университетда таҳсил олаётганларидан фахрланишларини ифода қилган ҳолда барчага совға сифатида “Олийгоҳ” мадҳини тақдим этдилар. Шу билан бирга, “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти совриндорлари биринчи босқич талабаларини ўз табрик сўзлари, яхши тилаклари ҳамда ижод намуналаридан парчалар ўқиш орқали қутладилар. Бошловчилар тадбирнинг бадиий қисмига навбатни бердилар. Тадбирда эл суйган хонандалар ва “Ниҳол” мкофоти совриндорлари ўзларининг куй-қўшиқлари билан иштирок этдилар.