O'zMU » Yangiliklar » Ўзбекистон Миллий университетида “Наркотик моддаларнинг зарари, аянчли ва оғир оқибатлари” мавзусида ўтказилган давра суҳбати Б А Ё Н Н О М А С И

Тадбир 2012 йил 16 ноябрь, Тошкент шаҳри Маданият саройи Катта залида бўлиб ўтди.

 

ҚАТНАШДИЛАР:

 

Б.Э.Хусанов - Ўзбекистон Миллий университети маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор в.б.

С.С.Жуманова - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш Миллий маркази етакчи экспорти

Н.К.Абдалиева - Тошкент шаҳар наркология диспансери врач наркологи

Ҳ.Каримов - Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ходими

Қ.Абдураҳимов - Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

В.Саъдиев - Иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи

Барча факультет маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовинлари ҳамда 770 нафар биринчи босқич талабалари.

 

Тадбирни маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Б.Хусанов очиб берди. У ўз нутқида бугунги кун ёшлари орасида учраб тураётган долзарб масалалар ҳақида гапирар экан, бунда айниқса ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, гиёҳвандлик ҳамда диний оқимларга билмасдан кириб қолиш оқибатлари тез-тез учраб тураётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Ушбу ҳолатларни олдини олиш мақсадида ёшлар билан манашундай мавзуларда давра суҳбатлари, турли учрашувлар ташкил этиш орқалигина амалга ошириш мумкунлигини билдириб ўтди.

Сўнг кейинги сўз навбатини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш Миллий маркази етакчи экспорти Саодат Жумановага берди. У ўз сўзида мамлакатимизда мустақиллик йилларида ёшларга қаратилаётган эътибор, айниқса, Президентимиз И.Каримов томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсат натижасида ёшларга жуда кенг имкониятлар яратилаётганига алоҳида тўҳталиб ўтди. Олиб борилаётган ҳар бир сиёсатни тўғри англаб, мамлакатимиз равнақи ва тинчлиги учун биз нима қилишимиз керак деган қараш билан ҳар биримиз ўйлашимиз, ўз ҳиссамизни олаётган билим ва эгаллаётган касбимиздаги ютуқларимиз билангина кўрсатишимиз мумкун деб айтиб ўтди.

Шундан сўнг Б.Хусанов кейинги сўз навбатини Тошкент шаҳар наркология диспансери врач наркологи Нодира Абдалиевага берди. Н.Абдалиева ҳозирги кунда аср вабоси бўлган гиёҳванликни олдини олиш ва шу борада олиб борилган тадбир натижасида аниқланган статистик кўрсатқичлар таҳлилига кўра, ёшлар орасида ҳам кўпайиб бораётганини билдириб, уни инсон, айниқса, ёш авлод организмига қандай зарар етказишини билдириб ўз сўзини якунлади.

Тадбирда кейинги сўз навбати Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ходими Ҳуршид Каримовга берилди. У ўз нутқида дунёдаги гиёҳванд моддаларнинг деярли 90 % Афғонистонда етиштирилиши, Ўзбекистон чегараларидан ҳам ноқонуний йўллар билан кириб келаётгани ҳақидаги фикрларини билдириб, ёшларни шундай йўлга кириб қолмасликларини айтиб ўтди. Умуман наркотик моддаларини инсон ҳаётига унинг салбий оқибатлари жуда аянли эканлигини билдириб ўтди. Ҳамма вақт инсон ўз атрофига бефарқлик бўлмаслиги, салбий муносабатлар ва турли оқимлар таъсирига тушиб қолмаслик кераклигини билдириб, ҳар биримиз ёнимиздаги дўстимиз, яқинларимиз учун қайсидир маънода жавобгарлигимизни хис этишимиз кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида талаба-ёшлар учун Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати томонидан тайёрланган “Оқ ажал” номли видеофильм намойиш этилди. Сўнг талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. Қизғин суҳбатдан сўнг проректор Б.Хусанов турли оқимлар таъсирига тушиб қолаётгани ёшлар ҳақида гапирар экан, бундай оқимларининг асл мақсади, турли йўллар билан инсон қалбига йўл топиб, уларни ўзи ёвуз мақсадлари йўлида фойдаланишини билдириб огоҳлантириб ўтди. Бундай ҳолларда ўз фикрига эга бўлмаган инсон бошқаларни гапига ишониб унга ўзи билмаган ҳолда бўйсиниб қолиши мумкунлигини айтиб ўтди. Шундан сўнг иштирокчиларга миннатдорчилик билдирган ҳолда тадбирга якун ясади.