O'zMU » Yangiliklar » "Zakovat" intellektual o'yinining final bosqichi

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат маркази”да Ўзбекистон Миллий университети “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти ҳамда Иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими ҳамкорлигида университетда таҳсил олаётган иқтидорли талабаларнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиққан ҳолда Жорий йилнинг 22 ноябрь куни “ЗАКОВАТ” интеллектуал ўйинининг финал босқичи ўтказилди.

 

Мазкур ўйинда 13 та факультет иштирок этиб, ҳар бир жамоада 7 нафардан иборат талаба-ёшлар иштирок этишди. Тадбир натижасига кўра 3-ўринни Тарих факультети, 2-ўринни География факультети ва 1-ўринни Фалсафа факультети эгаллашди.

 

 

Иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими                     В. Садиев