O'zMU » Yangiliklar » Ulug' xalqning qudratisan, madhiyam!

2012 йил 10 декабрь куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетидаЎзбекистон Республикаси Мадҳияси қабул қилинганининг 20 йиллигига бағишланган “Улуғ халқнинг қудратисан, мадҳияси!” мавзусидаги маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда:

Ғ.И.Муҳамедов - Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси

Абдулла Орипов - Ўзбекистон Халқ шоири

Ғ.Мирзаев - Республика маънавият тарғибот маркази раҳбари

Б.Султонов - Республика маънавият тарғибот маркази бўлим бошлиғи

З.Мансуров - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати

Н.Жабборов - Ўзбек филологияси факультети декани

Н.Мамадалиев - Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилар Касаба уюшмаси раиси

Ш.Мирзаев - Ўзбекистон Миллий университети юридик фанлари номзоди, ҳуқушунослик факультети ўқитувчиси

Қ.Абдураҳимов - Ўзбекистон Миллий университети Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

С.Эркинжонов - ЎзМУ “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич  ташкилоти етакчиси

Барча факультетлар профессор-ўқитувчилар ҳамда 120 нафар талаба-ёшлар қатнашдилар.

Тадбирни ўзбек филологияси факультети декани Н.Жабборов кириш сўзи билан очиб берди. У барча тадбир иштирокчиларини ушбу сана, яъни Ўзбекистон Республикаси Мадҳияси қабул қилинган куннинг 20 йиллиги муносабати билан муборакбод этди. Барчага ўзининг самимий тилакларини билдирган ҳолда, бугунги тадбир меҳмонлари билан йиғилиш қатнашчиларини таништириб ўтди ва сўз навбатини Ўзбекистон Миллий университети ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ғ.И.Муҳамедовга берди. Ғофуржон Исроилович Ўзбекистон Республикаси Мадҳияси қабул қилинган куннинг 20 йиллиги муносабати билан профессор-ўқитувчиларни, талаба-ёшларни ва тадбир меҳмонларини чин юракдан қутлаб, барчага сиҳат-саломатлик ва улкан зафарлар тилади. У ўз сўзида бизнинг мадҳиямиз жаҳон спорт ареналарида, чет элларда бўлиб ўтадиган дипломатик ҳамкорликларда ҳамда ватанимизнинг умумхалқ байрам тантаналарида янграганида ҳар бир инсон қалбида ғурур ва ифтихор туйғуси жўш уришини таъкидлади. Шу билан бирга, ушбу мадҳиямизни ёзган инсон Ўзбекистон Халқ шоири Абдулла Ориповга чуқур миннатдорчилик билдирган ҳолда ўз сўзини якунлади.

Н.Жабборов кейинги сўз навбатини Ўзбекистон Халқ шоири, Ўзбекистон Республикаси Мадҳияси матни муаллифи Абдулла Ориповга берди. Абдулла Орипов ўз сўзида Мадҳиямиз ёзилишининг тарихи ва бу борада бўлиб ўтган бахс-мунозаралар, шу билан бир қаторда, унинг матнидаги сўзларнинг туб маънолари, уни ёзишда эътиборга олинган айрим жиҳатлар, яъни бошқа давлат мадҳияларидан фарқ қилиши, ҳар бир сўзи инсонга ғурур бағишлаши кабилар ҳақида гапириб ўтди.

Сўнг талаба-ёшлар илтимосларига биноан Абдулла Орипов ўзининг элга машҳур шеърларидан парчалар ёд олиб берди. Қизғин суҳбатдан сўнг Н.Жабборов кейинги сўз навбатини Республика маънавият тарғибот маркази бўлим бошлиғи Баҳодир Султоновга берди. У ўз нутқида бугунги кунда Мадҳияга бўлган эътибор, ҳурмат ва уни тинглашдаги ёшлар орасида йўл қўйилаётган айрим камчиликлар ҳақида гапириб ўтди. Бу каби камчиликлар ва уларни бартараф этиш ҳар бир ўзбекнинг бурчи эканлигини таъкидлаб ўтди ҳамда барчани ушбу кун билан чин қалбдан муборакбод этиб, ўз сўзини якунлади.

Шундан сўнг тадбирда ўзбек филологияси факультети 1-босқич талабалари, “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти совриндорлари сўзга чиқишди ва ўзларининг самимий тилакларини билдирган ҳолда ватанни мадҳ этувчи шеърларидан парчалар ёд олиб беришди. Қизғин бахс ва мунозаралардан сўнг Н.Жабборов ушбу тадбирни якунлаб берди.

 

Маънавият ва маърифат маркази мутахассиси                              Ш.Зоҳидова