O'zMU » Yangiliklar » Falsafa va fan metodologiyasi muammolari

Ўзбекистон миллий университети қошидаги Фалсафий тадқиқотлар ўқув-илмий комплекси, Ўзбекистон фалсафа жамияти ва Имом Бухорий халқаро маркази 2013 йил 5 апрелда «ФАЛСАФА ВА ФАН МЕТОДОЛОГИЯСИ МУАММОЛАРИ» мавзусида “О.Ф.Файзуллаев ўқишлари – 5 илмий-назарий семинарни ўтказишни режалаштирмоқда.

Илмий-назарий семинар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Беруний номидаги Давлат мукофоти лауреати, фалсафа фанлари доктори, профессор ОМОНУЛЛА ФАЙЗУЛЛАЕВИЧ ФАЙЗУЛЛАЕВ хотираларига бағишланади.

Семинар ишининг йўналишлари:

1) Профессор О.Файзуллаев ҳақида хотиралар;

2)Диалектика, онтология ва билиш назарияси;

3) Фалсафа тарихи;

4) Ижтимоий фалсафа, социология;

5) Фан фалсафаси ва методологияси, мантиқ, табиатшунослик фалсафаси;

6) Маънавият ва диншунослик муаммолари.

Семинар материаллари нашр қилиниши режалаштирилмоқда. Мақола ва тезислар ҳажми 3-5 бет, компьютерда терилган шаклда қабул қилинади (Times New Roman, 14 шрифт, 1,5 интервалда, барча ҳошиялар 2 см., ҳаволалар ҳар бетда пастда алоҳида номерланиб 12 шрифтда келтирилади). Матнлар ўзбек, рус ёки инглиз тилларида 2013 йилнинг 15 февралига қадар қуйида кўрсатилган электрон адресларнинг ҳар бирига жўнатиш орқали қабул қилинади. Мавзунинг номи катта ҳарфлар билан қорайтириб, қаторнинг ўртасида автоматик тарзда ёзилади, кейинги қаторга маърузачининг инициаллари ва фамилияси, ундан кейинги қаторга илмий даражаси, илмий унвони, ундан ҳам кейинги қаторга унинг иш жойи ва лавозими ёзилади. Агар муаллифлар бир нечта бўлса кейинги муаллифлар ҳақида маълумотлар худди биринчи муаллиф ҳақида берилган маълумот каби кейинги қатордан берилади. Муаллиф ҳақида маълумотнома (Ф.И.О.(тўла), илмий даражаси, илмий унвони, иш жойи ва лавозими, уй адреси, телефонлар, электрон адреси кўрсатилган ҳолда) матндан сўнг янги саҳифадан бошлаб келтирилади ва тезислар ҳажми ҳисобига киритилмайди.

Тўплам муаллифлар маблағлари ҳисобидан нашр қилинади. Матннинг бир саҳифаси учун 6000 сўм тўлаш керак бўлади. “Профессор О.Файзуллаев ҳақида хотиралар” шуъбасига мос келадиган матнлар учун муаллифлардан тўлов талаб қилинмайди, лекин иҳтиёрий равишда тўлашлари мумкин. Тўлов масалалари бўйича Гаффарова Гулчеҳра Гуламжановнага мурожаат қилинг (Тошкент шаҳри, Университет шаҳарчаси, Ўзбекистон миллий университети бош корпуси, 10 қават, 100-хона, тел: +99890 3299367). Матнларни электрон почта орқали жўнатмайдиганлар унга тезисларининг ва муаллиф ҳақидаги маълумотномасининг электрон файлини ва принтердан чиқарилган нусхасини топширишлари керак. Мақола ва тезислар юқори илмий даражада ёзилиши керак ва шакл жиҳатидан кўрсатилган талабларга мос бўлиши шарт, акс ҳолда тезислар тўпламга киритилмайди ва муаллифларга тўловлари қайтарилиб берилади. Иштирок этиш масалалари бўйича проф. Каримов Бахтиёр Раҳманович (тел. +998935655751; эл. адрес: karimov.bahtiyor@yahoo.com), проф. Тўраев Бахтиёр Омонович (+998901765231; эл.адрес: turaev-2008@mail.ru) ва фалсафа ф.н. Гаффарова Гулчеҳра Гуламжановна (gulchehra_3@mail.ru) билан боғланиш мумкин.