O'zMU » Yangiliklar » G'oya va innovatsion taraqqiyot

Ўзбекистон Миллий Университети Фалсафий тадқиқотлар ўқув-илмий комплекси ҳамда Ургенч давлат университети ҳамкорликда 2013 йил 26-27 апрел «Ғоя ва инновацион тараққиёт» мавзусида Республика илмий-назарий семинар ўтказишни режалаштирмоқда.

Назарий семинардан кўзланган мақсад: Мустақиллик мамлакатимизни юксак поғоналарга эришиш  учун катта имкониятлар яратиб берди. Мустақил давлатимизнинг ривожланиш асосини ташкил этувчи ғоялар: демократия, демократик ислоҳатлар, мустақиллик, миллий ғоя, ривожланишнинг “ўзбек модели”, модернизация, либераллаштириш, инновация, каби тушунчаларни илмий-назарий жиҳатдан қиёсий ўрганиш, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

 Илмий-назарий семинар йўналишлари:

  1. Миллий ғоянинг назарий-методологик моҳияти.
  2. Инсоният тарихида ғоянинг ўрни.
  3. Илмий ғояларнинг инсоният цивилизациясида тутган ўрни
  4. Инновацион тараққиёт: назарий-методологик ёндашувлар(гуманитар, табиий ва аниқ фанлардаги илмий ютуқлар мисолида)
  5. Креатив ва когнитив тафаккурнинг  моҳияти.
  6. Ғоянинг шаклланишида ислоҳатлар ва модернизация жараёнлари.
  7. Ғоявий тарбиянинг психологик ва педагогик асослари
  8. Ёш авлодни ғоявий-мафкуравий тарбиялаш масалалари.
  9. Синергетикани асосий ғоялари.

Иштирокчилар  учун тезис-мақолалар топшириш тартиб қоидалари:

- Тезис-мақолалар 2013 йил 1 апрелга  қадар электрон почта орқали файлда фамилиясини кўрсатиш йўли билан ёки маълумот ташувчи восита ва қоғоздаги нусхаси билан тақдим этилади;

- анжуман расмий тили – ўзбек ва рус;

- бир маъруза, тезис мақола хажми 5 бет;

- барча матн шрифти - Times New Roman; шрифт хажми 14 РТ;

- қаторлар ўртасидаги интервал 1,5. Барча хошиялар 2 см, ҳаволалар ҳар бетда пастда алоҳида номерланиб келтирилади;

- сарлавҳа  шрифти: 14 ҳажмдаги бўрттирилган рангда, ўртада.

- муаллиф ҳақида маълумотнома (Ф.И.О., илмий даражаси, илмий унвони, иш жойи ва лавозими, телефони, электрон адреси: е-mail кўрсатилган ҳолда) илова қилинади (шрифт 14 қора ҳарфларда);

- ҳар бир саҳифа учун 6 минг сўм тўлаш керак;

Берилган мақолалар рецензентлар таҳлилидан ўтади. Семинар мавзуси ва нашр этиш талабларига жавоб бермайдиган маъруза матнлари қабул қилинмайди. Материалларни қоғоз ва электрон вариантда қуйидаги манзилга юборишингизни сўраймиз.

Манзил: Тошкент шаҳри, Университет шаҳарчаси, Ўзбекистон миллий университети бош корпуси, 10 қават, 100-хона, тел: +99890 3299367; фалсафа ф.н. Гаффарова Гулчеҳра Гуламжановна билан боғланиш мумкин.

Электрон манзиллар: M.Abdullaeva-2@mail.ru,    gulchehra_3@mail.ru