O'zMU » Yangiliklar » Sinergetik paradigma: muammolar va imkoniyatlar

Ўзбекистон Миллий Университети Фалсафий тадқиқотлар ўқув-илмий комплекси ҳамда табиий фанлар факультетлари билан ҳамкорликда 2013 йил 29-30 май кунлари “Синергетик парадигма: муаммолар ва имкониятлар” мавзусида илмий-назарий семинар ўтказишни режалаштирмоқда.

 

Илмий-назарий семинар йўналишлари:

1. Мураккаб ночилиқли тизимларни моделлаштириш (физика, химия, биология, экономика, социология ва б.)

2. Келажак башорати ва бошқарув муаммолари

3. Синергетика ва фанлараро ёндашув

4. Таълимда мураккаблик ва барқарор ривожланиш ғоялари

5. Синергетика ва таълим инновациялари

6. Синергетикада ижтимоий жараёнлар таҳлили

 

Иштирокчилар  учун тезис-мақолалар топшириш тартиб қоидалари:

- Тезис-мақолалар 2013 йил 15 апрелга  қадар электрон почта орқали файлда фамилиясини кўрсатиш йўли билан ёки маълумот ташувчи восита ва қоғоздаги нусхаси билан тақдим этилади;

- анжуман расмий тили – ўзбек ва рус;

- бир матн мақола хажми 5 бет;

- барча матн шрифти - Times New Roman; шрифт хажми 14 РТ;

- қаторлар ўртасидаги интервал 1,5. Барча хошиялар 2 см, ҳаволалар ҳар бетда пастда алоҳида номерланиб келтирилади;

- сарлавҳа  шрифти: 14 ҳажмдаги бўрттирилган рангда, ўртада.

- муаллиф ҳақида маълумотнома (Ф.И.О., илмий даражаси, илмий унвони, иш жойи ва лавозими, телефони, электрон адреси: е-mail кўрсатилган ҳолда) илова қилинади (шрифт 14 қора ҳарфларда);

- ҳар бир саҳифа учун 6 минг сўм тўлаш керак;

Берилган мақолалар рецензентлар таҳлилидан ўтади. Семинар мавзуси ва нашр этиш талабларига жавоб бермайдиган маъруза матнлари қабул қилинмайди. Материалларни қоғоз ва электрон вариантда қуйидаги манзилга юборишингизни сўраймиз.

Манзил: Тошкент шахри, Форобий кўчаси 45 уй,  асосий бино, 10-қават, 100-хона. Тел.:

Электрон манзиллар: gulchehra_3@mail.ru, bozarov_d@list.ru