O'zMU » Yangiliklar » Falsafa fakulteti tomonidan darsliklar joriy qilindi.

Ўзбекистон Миллий Университети факультетларида “Маънавият асослари”, “Маънавий салоҳият”, “Маданиятшунослик” , “Диншунослик”, “Дин тарихи ва фалсафаси” каби фанлар бўйича ўқув адабиётларнинг тақчиллигини инобатга олган ҳолда Фалсафа факультети «Маънавият асослари ва диншунослик» кафедраси томонидан юқоридаги фанлар бўйича дарслик, ўқув қўлланма, ўқув услубий мажмуаларнинг электрон китоблари жорий қилинди. Диск ҳолатидаги ушбу электрон китоблар билан барча факультетларнинг кутубҳоналари таъминланди.

Бундан кўзланган мақсад ушбу фанлар бўйича талабаларнинг илмий салоҳияти ва билим кўникмаларини янада ошириш, маъруза дарслари ҳамда семинар машғулотларида талабаларга таянч бўлиб хизмат қилувчи дарсликлар билан таъминлашдир. Ушбу электрон китобларни энди барча кутубхоналардан топиш мумкин.