O'zMU » Yangiliklar » Fizika fanining rivojlanishida iste'dodli yoshlarning o'rni

2013 йил 26-27 апрель кунлари Ўзбекистон Миллий университети Физика факультети университетнинг 95 йиллигига бағишлаб, физика соҳасида илмий изланишлар олиб бораётган ёш олимлар ва иқтидорли талабалар иштирокида "Физика фанининг ривожида истеъдодли ёшларнинг ўрни" мавзуида конференция ўтказилади.

Конференциянинг мақсади – физика соҳасидаги долзарб муаммоларни ҳал этишда иқтидорли ёшларнинг ўзаро фикр алмашиши, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг илмий тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртларидаги ёш мутахассислар, талабалар томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари натижалари ва муаммолари хусусида ахборот алмашиш, ёш олимлар ва иқтидорли талабаларни илмий-тадқиқот ишларига кенг жалб қилишга эришишдир.

Конференция қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:

  1. Назарий физика, атом ядроси ва элементар зарралар физикаси.
  2. Гелиофизика ва қуёш энергиясидан фойдаланиш.
  3. Конденсацияланган муҳитлар физикаси.
  4. Оптика ва лазер физикаси.
  5. Астрономия, астрофизика ва атмосфера физикаси.
  6.  Физикани ўқитиш услублари.

Конференция ялпи мажлиси 2013 йил 26 апрель куни соат 10-00 да ЎзМУ Маданият саройининг кичик мажлислар залида очилади. Конференция иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш ушбу манзилда 9-00 дан бошланади.

 

ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА.

100174, Тошкент, Талабалар шаҳарчаси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Физика факультети (Механика-математика факультети биноси)

Маълумотлар учун тел.:

8371 24602 32,  8371 24608 94.

Электрон манзил:

physics.nuuz@gmail.com