O'zMU » Yangiliklar » "Qadr-qimmatim, tayanchim va iftixorimsan, mustaqil O'zbekiston!" mavzusida o'tkazilgan ma'rifiy tadbir

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ватанимиз мустақиллигининг 22 йиллиги муносабати билан “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” деб номланган катта тантана ўтказилди. Ушбу тадбир жорий йилда университетга қабул қилинган биринчи босқич талабаларининг биринчи ўқув кунлари шодиёнасига уланиб кетди. 8:30 университет бош майдонида бошланган тадбирни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистон фан арбоби, университет ректори Ғ.И.Муҳамедов очиб берди. У барчани Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 22 йиллиги билан табриклаб, ўзининг самимий тилакларини билдирди. Шу билан бирга, биринчи босқич талабаларини Ўзбекистон Миллий университети талабалари сафига қўшилганликлари билан чин дилдан муборакбод этиб, уларга улкан зафарлар тилади. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, Ўзбекистон фан арбоби, профессор Абдуғафур Расулов, университет профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-шлар иштирок этдилар.

Маърифий тадбирдан сўнг барча талабалар режа асосида Мустақиллик дарсларига таклиф этилдилар.

Маданият саройи катта залида бўлиб ўтган мустақиллик дарсини География факультети декани Р.Маҳамадалиев олиб борди. Ушбу тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Бобур Бобомурод, Ўзбекситонда хизмат кўрсатган артист Даврон Эргашев ҳамда таниқли хонандалар – Тохир Усмонов, Амура Маратова, Фарҳод ва Ширинлар иштирок этишди.

Маданият саройи кичик залида ўтказилган мустақиллик дарсида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, Миллий тикланиш демократик партияси фракцияси раҳбари У.Муҳаммадиев ва бошқа депутатлар иштирок этди.

Университет бош ўқув биноси намунали деканат мажлислар залида бўлиб ўтган мустақиллик дарсида эса Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова ва бошқа актёрлар талаба-ёшлар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди.

Бош маъмурий бино мажлислар залида Спорт шарҳловчиси  Мирзаҳаким Тўҳтамирзаев, Кураш бўйича жаҳон ва Осиё чемпионлари иштирокида мустақиллик дарси уюштирилди.

Ўзбекистон Миллий университети бош ўқув кутубхонасида ўтказилган мустақиллик дарсида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Фатҳулла Маҳсудов, Муқаддас Ҳолиқовалар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Университет бош ўқув биносининг 308-аудиториясида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси шоир ва ёзувчилари иштирокида ўтказилган мустақиллик дарсини Ўзбек филологияси декани Н.Жабборов олиб борди.

Мустақиллик энг азиз, энг улуғ неъмат. Мамлакатимизда барча соҳаларда эришилаётган ютуқлар, улкан бунёдкорлик ишлари, аҳоли фаровонлигининг ошиши, аввало, истиқлол шарофатидандир. Мустақиллик  тенгликдир, одамлар ўртасида тенглик, халқлар ўртасида, давлатлар ўртасида тенглик. Тенглик бор жойда эса инсонлар муносабатида, давлатларнинг бир-бирига бўлган ўзаро муносабатида устунлик бўлмайди.  Истиқлол — бу ҳурмат, истиқлол - бу қадр! Умуминсоний қадриятларга таяниб яшамоқ демак! Шу каби шиорларни ўзида мужассам этган, мазмунли ва албатта жуда қизиқарли ўтказилган барча мустақиллик дарслари соат 10:30 да ўз ниҳоясига етди.