O'zMU » Yangiliklar » 2015 йил 23-24-октябрда “Назарий ва ядро физикасининг долзарб муаммолари” мавзусидаги илмий конференция ўтказади

Конференциянинг асосий йўналишлари:

I. Назарий физика (Квантланган майдон назарияси, Квант хромодинамикаси, Электрокучсиз ўзаро таъсир назарияси, Гравитация ва космология, Ночизиқли тўлқин жараѐнлари, Хаос, Қаттиқ жисм назарияси )

II. Ядро физикаси (Ядро реакциялари, Амалий ядро физикаси, Юқори энергиялар физикаси)

Конференция тили: ўзбек, рус, инглиз.

Конференция материалларини чоп эттириш: Конференция материаллари конференция ўтказиладиган кунига қадар чоп этилади. Конференциянинг ташкилий бадали-20 000сўм. Маъруза тезисларига қўйиладиган талаблар: - Конференция йўналишларига оид оригинал ишлар қабул қилинади; -Тезислар ўзбек (лотин алифбосида), инглиз ва рус тилларида тақдим этилиши мумкин; -Тезис файлининг номи лотин алифбосида биринчи муаллифнинг фамилиясидан ва исми-шарифининг бош ҳарфларидан иборат бўлиши керак. Масалан Я.В.Ғаниев исмли муаллиф тезис файлини GanievYV.doc деб номлайди. Бир муаллиф бир неча тезис юборса, тезис номларини рақамлар билан фарқлайди, GanievAV1.doc, GanievAV2.doc каби. - Тезислар таҳрир қилинган ҳолда А-4 ўлчовидаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2,5 см., чапдан 3 см., ўнгдан 1 см. жой қолдириб, 1 нусхада расмийлаштирилади. Илмий ишнинг номи катта ҳарфларда “жирный” шрифтида, 1,5 интервалдан сўнг муаллифларнинг фамилияси ва исми шарифи ѐзилади, 1 интервалдан кейин ташкилот номи, муаллифнинг электрон манзили кўрсатилади. Сўнгра 1,5 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни 1,5 интервалли қаторларда ѐзилади. Матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегел катталигида, 4 бетгача бўлган ҳажмда бўлиши лозим. -Математик формулалар Math Type дан фойдаланилган ҳолда киритилади. -Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати матн охирида берилади (ЎзФЖ талабларига мос ҳолда). -Мақолаларнинг қисқача аннотацияси ўзбек, рус ва инглиз ва тилларида берилиши шарт. -Тезис конференция электрон почтасига келгандан сўнг бир ҳафта ичида тезис қабул қилинганлиги ҳақида хат муаллифларга юборилади. Жавоб хатини олмаган муаллифлар тезисни қайта юборишлари керак.

-Юқори сифатли ва оригинал натижалар асосида ѐзилган ишларни ЎзМУ хабарлари ёки Ўзбекистон физика журналида чоп эттириш имконияти кўриб чиқилади.

Асосий муддатлар:

Тезисларни юбориш -2015 йил 15 сентябргача 

Конференция ишини бошланиши – 2015 йил 23 октябр.

Конференция ишини якунланиши – 2015 йил 24 октябр.

Иштирок  этувчилар учун