O'zMU » Yangiliklar » ЎзМУ механика-математика факультети талабалари – математика бўйича 22-халқаро олимпиада ғолиблари

Жорий йилнинг 27 июль – 2 август кунлари Болгариянинг Влагоевград шаҳрида талабалар ўртасида математика фани бўйича 22-Халқаро олимпиада бўлиб ўтди. Ушбу олимпиада нуфуз жиҳатдан университет олимпиадаларида биринчи ўринда бўлиб, унда 50 дан ортиқ мамлакатнинг 75 та университет жамоалари беллашди. Бу мусобақада Ўзбекистон Миллий университети механика-математика факультети ҳам ўз жамоаси билан қатнашди. Мусобақа низомига кўра қатнашчиларнинг икки кун давомида ҳар куни  5 тадан масала тақдим этилди. Масалалар алгебра ва сонлар назарияси, геометрия, математик анализ, комплекс анализ ва комбинаторика соҳаларидан тузилган.

Ўзбекистон Миллий университети хам ўз жамоаси ушбу мусобақада биринчи марта қатнашишига қарамай қуйидаги натижаларни қўлга киритди:

 

 

Эгамберганов Ҳакимбой – Олтин медал

Қурбонбоев Беҳзод – Кумуш медал

 

Ушбу натижадан сўнг талабаларимизни Англия университети “Universitet College London” имтиёзли равишда  грант асосида    магистратурага таклиф қилди.

Мусобақа ташкилотчилари: Болгариядаги Америка университети, Лондон университети, WOLFRAM RESEARCH, Springer, Jane street.

Жамоа сардори: 

Рахимов Карим Хошимович – математик анализ кафедраси ассистенти

 

 

Талабалар:

Эгамберганов Ҳакимбой Қудрат ўғли -  математика йўналиши 2-курс.

Қурбонбоев Беҳзод Ихтиёр ўғли -  математика йўналиши 3-курс.